3:29

Калом ёвуз руҳ ҳақида

MP3

Ассалому алейкум ҳурматли радиомиз муҳлислари. Сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят хурсандаман. Ушбу фурсатдан фойдаланиб сизларга битта савол бермоқчиман. Нима деб ўйлайсизлар, ҳақиқий имонли одамга ёвуз руҳлар кириб ҳукмронлик қилиши мумкинми? Бу саволга ҳар хил жавобларни эшитганман. Баъзилари, ҳа, кириш мумкин деб айтадилар ва жавобни ўз тажрибаси билан тасдиқлайдилар.

Бироқ Муқаддас китобда бундай жавоб ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ҳақида аниқ айтилган. Калом иблис ҳақиқий имонли одамга кириши ёки унинг ҳаётига суқилиши ҳақида битта ҳам аниқ мисолни бизга бермайди. Янги Аҳд мактубларида ёвуз руҳлар томонидан бошқариш эҳтимоли ҳақида имонли одам учун ҳеч қандай огоҳлантириш йўқ. Кимдир ҳақиқий имонли одамдан жин чиқаришнинг ёки уни боғлашнинг гувоҳлигини ҳам тополмаймиз. Масиҳийлар учун бошқа имонлилардан ёки имонсизлардан жин қувиш ҳақида ҳам ҳеч қандай амр-насиҳатлар йўқ. Бу билан фақат Исо Масиҳ ва Унинг ҳаворийлари шуғулланишган.

Иккинчи Коринфликлар мактубининг олтинчи бобида ҳақиқий имонли одамда ёвуз руҳлар бўломаслиги аниқ айтилган: “Масиҳ билан алайҳиллаъна орасида қандай келишув бўла олади? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бўлиши мумкин? Худо маъбади билан бутлар орасида қандай муофиқлик бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъбадисизлар. Худо Тавротда аётганидек: “Мен улар ичра маскан қилиб, ўрталарида юргайман. Уларнинг Худоси бўлурман, улар эса Менинг халқим бўлур”.

Колосаликлар мактубида ҳаворий Павлус, Исо “бизни зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига кўчирди”, деб айтади. У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга нажот бериб ғалаба баҳш этди. Ва бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бориб, биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатяпти. Юҳаннонинг биринчи мактубида бизга далда берадиган бундай ажойиб сўзлар бор: “ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир”

Баъзилари Матто хушхабарининг ўн иккинчи бобида ёзилган 43, 44 ва 45 оятларни келтиришади. Фарзий ва уламолар Исодан даллиларни сўраганда Исо уларга мўъжиза ва аломатларни кўрсатиш ўрнига нажот муҳимлиги ҳақида гапирган. Агар қалбларимиз Исо билан банд бўлмаса, Муқаддас Руҳ унда яшамаса, ёвуз руҳлар унга кириб яшашлари мумкин. Бироқ ҳақиқий имонлининг танаси — бу барҳаёт Худонинг маъбадидур ва унда ҳеч қандай ёвуз руҳ яшамайди, чунки имонимиз туфайли Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдамиз.

Юханно биринчи мактубининг бешинчи боб ўн саккизинчи оятида ёзилганидек, “Худонинг Ўғли уни Ўз паноҳида асрайди, ёвуз шайтон унга тегмайди”. Агар Муқаддас Руҳ одамда яшаса, ҳеч қандай ёвуз руҳ унга киролмайди. Ёвуз руҳга чалинган одам фақат битта нарсани англатади, яъни шу одам ҳақиқий нажотга эга эмаслигини. Шу билан эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top