3:29

Инжил дарси 22

MP3

Ассалому алайкум радио тингловчи дўстлар. Эфирда яна сизлар учун берилаётган эшттиришларимиз. Азиз биродарлар, Ибодат бу хар бир Масихийни хаётидаги мухим хизматлардан биридир.Бизлар Ибодат қилганимизда албатта ибодатимиз нимагадир асосланиди. Худованд бизларнинг ибодатларимизда бирга бўлиши ва ибодатларимизга жавоб бериши эса доимо хар биримизни янада кўпироқ ибодат қилишга ундайди. Бошқача айтадиган бўлсак, Хаворий Павлус айтганидек тинимсиз ибодатчи бўламиз. Агар биз хар бир ишимизни ибодат орқали бошласак, Худовандга юрагимизни очсак, Худованд янада хизматимиз, амалга оширмоқчи бўлган ишларимизда бизларни доноликка бойитади.

Манашу донолик асосида бизларга У тўғри йўл кўрсатади. Худованд бизларнинг ибодатларимизга жавоб бераётганини эса хаётимиздаги бўлаётган ўзгаришлардан ёки Худованд хаётимизда қандай ўзгаришлар қилаётганидан билиб олишимиз мумкин. Кўипнча ишларимиз яхши бўлганида, демак ўйлаймизки Худованд мени бошқаряпти деб ва янада Унга кўпироқ умид қиламиз. Худованддан умид қилиб яшаш яхши. Энди буни акси бўлсачи ишларимизда муаммолар кўпайиб, қийинчиликлар пайдо бўлса-чи? Кўпинча ўйлаймизки Худованд мени ибодатларимини эшитмаяпти ёки мени ташлаб қўйди деб. Йўқ Худованд олдида юрагимиз тўғри бўлса У бизни доимо эштади ва хеч қачон ташлаб қўймайди.

Балки шундай пайитларда сизда ниманидир ўзгартирмоқчи бўлгандир. Ёки сизга нимадир гапирмоқчидир. Биз шундай қийин пайтларда хам Унга мурожат қилишни билишимиз керак. Биз хар биримиз қийинчиликларни енгишимиз учун У бизга қийинчиликларимизда мададкор бўлиши ва бизга куч биришини ваъда қилган. Бу хақида биз биринчи Коринфияликларга мактубининг ўнинчи боби ўн учинчи оятида ўқишимиз мумкин: “ Бошингизга оддий инсонавий васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир. У кучингиздан ортиқча васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини хам беради”. Шу оятдан тушинишимиз мумкинки У бизларни хеч қачон ташлаб қўймайди.

Бундан ташқари хаётимизда содир бўладиган хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилиши тўғрисида хам бизларга айтади: бу хақида римликлар китобининг саккизинчи боби йигирма саккизинчи оятида ўқишимиз мумкин. “ Биз биламизки Худони севганларга,Яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга хамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади”. Демак хаётимизни Худованд бошқариб боради. Бизлардан эса доимо хамма нарсага сабр тоқат қилишимиз талаб этилади. Азиз тингловчи хаётингизда нимаки содир бўлмасин. Барчаси Худонинг хохиш иродасидир. Хеч қачон Ундан нолимайлик. Шунинг билан бугунги Ибодат мавзусидаги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди. Сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top