3:48

Инжил дарси 31

MP3

Гуноҳга енгилтаклик билан қарайдиган одамлар нажотнинг аҳамиятини қадрлашлари даргумондир. Агар бизда гуноҳга бошлайдиган васваса пайдо бўлса, айнан шу гуноҳ Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимига сабаб бўлганлигини эслашимиз зарур.

Гуноҳнинг мавжудлигини тўла-тўкис инкор қилувчи одамлар кўплаб топилади. Муқаддас Китоб, одамнинг гуноҳкорлиги – фожеавий ҳақиқат, деб таъкидлайди. Агар бизда гунох нима ўзи деган савол пайдо бўлса, шундай жавоб бериш мумкин. Гуноҳ бу–Худонинг қонунини бузишдир. Чунки Муқаддас Китоб бизга, гуноҳ Худонинг қонунини бузишдир, дейди. Худонинг қонунини ким бўлсада бузса, Худо таъқиқлаган ишни ким бўлсада қилса, Худо қилишни буюрган ишни ким бўлсада қилмаса, гуноҳ қилган бўлади.

Биринчи Юханно мактубининг 3 боби тўртинчи оятида шундай ёзилган “Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунбузар билан тенгдир. Гуноҳ – қонунсизлиқ демакдир” Биз Худонинг қонуни дейилганда нима кўзда тутилишини яхши тушуниб олишимиз керак. Қонунни фақатгина ўнта амр билан чеклаш нотўғридир. Агар биз Римликларга мактубининг 2:13-15 ўқиб кўрсак айниқса 15 оятга диққат билан қарасак Худованд инсонларнинг юракларида Ўз қонунларни – виждон қонунларини ёзиб қўйганини кўрамиз. Биз хар биримиз ушбу қонунни бузаётганимизда, уни бузаётганимизни жуда яхши тушунамиз. Ҳар доим биз ёмон иш ёки гунох қилганимизда, виждон деб аталувчи бир нарса бизга бу ҳақда айтади. Эҳтимол, ҳар биримиз ўз важдонимизнинг айтаётган гапларига яхшилаб қулоқ солсак, ўзимизнинг қандай улуғ гуноҳкор эканлигимизни тушунар эдик. Албатта гунох хар биримизни Худованддан узоқлаштиради. Гуноҳ – Худонинг қонунини шунчаки бузишдан хам оғирроқдир. Одам ва Ҳаво мисолига мурожаат қилайлик:гуноҳ қилиб, улар шу заҳотиёқ Яратганнинг кўзидан йўқолишга шошилдилар. Улар аввалгидек Худони кўришни ва У билан алоқада бўлишни хоҳламай қолдилар. Ҳамма гуноҳкорлар билан ҳам, улар Масиҳни топмагунларича, шундай бўлади. Агар буни имкони бўлса, гуноҳкор Худодан қочиб қутулган бўлар эди. Лекин бунинг сира хам иложиси йўқдир. Эҳтимол, у ўзининг гунохкорлигини Худо олдида тан олишдан ва иқрор бўлишдан қўрқар.Агар инсоният доимо ҳеч қандай тўсиқсиз гуноҳ қилинганида эди ва маълўм бир қонунлар бўлмаганида эди. Бу Сарвари Коинотнинг ва Унинг самодаги тахтини ағдарилишига олиб келар эди. Римликлар китобининг 8 боби 7 ояти бизга шундай деб айтади:“Башарий табиатнинг мурод – мақсади Худога душманликдир;

Чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди”.Биз Гуноҳни нималигини тушунганимизда, бизнинг бобкалонларимиз, ўзларининг гуноҳлари, яъни Худонинг амрини бузишлари билан бутун одамзодни гуноҳ ва бахтсизлик ҳолатига гирифтор қилганлари ҳақидаги даҳшатли ҳақиқатни тушуниб етамиз. Шундай қилиб гуноҳ авлоддан авлодга ўта бошлади. Буни биз худди юқумли бир касалликка ўхшатишимиз мумкин, қайсики бутун инсоният шу касалликдан азоб чекмоқда. Римликларга мактубининг 5 боби 12 ояти бизга айнан шу хақида гапиради. “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top