Нажот муаммосини текшира туриб, биз маълум бир босқичда қуйидагича ифодаланувчи жуда мураккаб саволга дуч келамиз: муқаддас Худо қандай қилиб айбдор гуноҳкорларни кечириши ва шундай бўла туриб бир вақтнинг ўзида одил бўлиши мумкин? Бироқ, Худонинг Кимлиги ҳақида яна бир бор ўйлаб кўрайлик. У фақат ҳалол, ҳақли, солиҳ ва одил иш юритувчи хамдир. Ибтидо китобининг ўн саккизинчи боби йигирма бешинчи оятига назар солинг. Ушбу мактубда бу хақида топишингиз мумкин. Бундан ташқари биринчи Бутурус биринчи боб ўн олтинчи оятда Худованднинг Муқаддаслиги хақида гапирилади. У бутун коинотнинг муқаддас, солиҳ Сарваридур.
Доктор Тозер Худонинг муқаддаслиги ҳақида шундай дейди: “Худо муқаддас. Муқаддас бўлиш учун Худо мезонга бўйсунмайди. У покликнинг бошқача бўлиши мумкин бўлмаган чексиз, англаб бўлмас комиллиги даражасида мутлоқ муқаддасдир. У муқаддас бўлгани туфайли Унинг дахлсиз сифатлари муқаддасдур. Бу, биз Худога тегишли бўлган қандай нарса бўлмасин хамма нарса ҳақида ўйлагандай ўйлашимиз керак, деганидур. Худо муқаддас ва муқаддасликни Ўзининг борлиқ Коинотининг саломатлиги учун зарур аҳлоқий шарт қилиб қўйди”. Худо учун муқаддас бўлиш нима дегани айнан манашу ҳақида бир дақиқа ўйлаб кўринг. Аюб китобининг 15 боби 15 оятида шундай ёзилган:
“….Само Унинг кўз ўнгида нопокдур”. Ишаъё пайғамбар эса бизга порлоқ фаришталар, яъни Худованд танлаган алохида фаришталар. Худо муқаддаслигининг қўл билан тиклаб бўлмас олови ҳузурида юзларини беркитганлари ҳақида эслатади. Энди инсоннинг ким ва нима эканлиги ҳақида ўйлаб кўринг. У Худодан ажратилган, гуноҳлардан ўлган ва абадий ўлимга маҳкум фақир, манфур, гуноҳкордир. Бу хақида Матто китобининг 25 боби 41 хамда 46 оятларида ўқишимиз мумкин. Ишаё пайғамбар Худонинг қанчалик муқаддас эканлигини тушунганида “…ҳолимга вой! ҳалок бўлдим! Чунки мен нопок одамман…” дегани ажабланарли эмас. Кўпчилик одамлар чинакам солиҳ одамлар ҳузурида ўзларини ноқулай сезадилар.
Муқаддас Худонинг ҳузурига тушиб қолувчи инсоннинг аҳволи бундан қанчалик даҳшатлироқ бўлар эканнини англаш бир мунча мушкулроқдир. Худо муқаддас ва солиҳлиги сабабли, У Ўзининг Шоҳлигида, Ўзи билан бирга фақат гуноҳсиз одамларнигина бўлишига ижозат беради. Бу гапимизни ушбу оятлар орқали исботлашимиз мумкин: Эфесликларга 5 боб 5 оят. Унинг мезони — мутлоқ комиллик, ва У фақат комил инсонларгагина Ўзи билан алоқада бўлишга ижозат бера олади. Бу хақида Ибронийларга мактуби 12 боб 14 оятда ёзилган. Вахий китоби эса, нопок одамлар Унга яқинлаша олмайдилар деб айтади. Бу хақида Ваҳий 21боб 27 оят бизларга гапиради. Бу парчаларни ҳозирнинг ўзидаёқ ўқиб чиқишга харакат қилинг. Ёзувлардаги мутлоқ аҳлоқ ва руҳий камолот мезони буйича яшай оламиз, деб ўйлайдиганлар ўзларини ўзлари алдайдилар. Тарслик Шоул яъни Павлус бу мезонга муносиб бўла оламан, деб ўйлар эди. Бироқ кейинчалик у шундай деб ёзган: “Аммо агар Қонун воситачи бўлмаса эди, мен гуноҳни билмаган бўлар эдим. Қонун “тамагирлик қилма” деб буюрмаганда эди, мен тамагирликни билмас эдим”.