Шунчаки инсон комиллика ёки гуноҳсизликка ўз уринишлари билан етиша олмайди. Инсон нимаики қилмасин, Худонинг марҳаматига сазовор бўла олмайди. “Шунинг учун ҳатто совун билан ювинсангда ва ўзинга кўп ишқор ишлатсангда – сенинг нопоклигинг Менинг кўз ўнгимда ҳисобга олинган, дейди Эгамиз Худо” На эзгу ишлар билан, на кўз ёшию ибодатлар билан унинг гуноҳлари оқланмайди. Худованд адолатли бўлгани сабабли гунохни жазолаши лозим. Хурматли тингловчилар сизнинг фикрингиз қандай,У инсоннинг гуноҳини оқлай оладими? “ Нопокнинг йўли Худо кўз ўнгида қабиҳликдур” деб ёзилган.
Агар ёвузликни рағбатлантирганида У Худо бўлмас эди. Агар қози жиноятни кечирса, ўзига ўзи ҳукм чиқаради. Худованд инсоннинг гуноҳини сезмаслиги мумкинми? Йўқ, албатта! Бу Унинг муқаддас табиатини барбод қилган бўлар эди. Гуноҳ қилинганини У ҳар қачон кўриб туради. У гуноҳни кечира оладими? Жавоб фақат битта. Агар У ёвузлик бўлган нарсага йўл қўйганида Унинг тахти муқаддас бўлмас эди. Гуноҳ учун тўлов тўланмаган бўлса, У гуноҳни кечира оладими? Йўқ! У одилона ҳаракат қилмоғи лозим. Тегишли туловсиз гуноҳни кечириш ўз-ўзича гуноҳни давом эттиришдир деганидир, бироқ Худо гуноҳ қила олмайди. Чиндан ҳам, агар Худо гуноҳни тўловсиз кечирса, адолат қурбонликка келтирилиб, унутилган бўлар эди.
Бу ҳолда қонун гуноҳкор учун даҳшатли бўлмас эди, ва унинг жазосининг маъниси бўлмас эди. Худованднинг гуноҳга муносабати фақат битта. У уни жазоламоғи лозим. Унинг муқаддас қонуни бузилганда, қонунбузар жазоланмоғи лозим. Қонун талаблари тўла-тўкис бажарилмоғи лозим. Гуноҳ бу жиддий айбдир. Ўзининг тавба ибодатида Довуд Худога мурожаат қилиб, шундай деган: “Сенинг олдингда гуноҳимга иқрор бўлдим, яширмадим ҳеч бир айбимни. Ёзиқларимни бўйнимга оламан, — дедим Сенга, эй Худованд. Сен эса гуноҳу айбимни кечирдинг”. (Забур 31:5). У ўзининг гуноҳи мавзусига қанчалик тез-тез қайтишига бир назар солинг. Бу оятда гуноҳни тасвирлаш учун учта яхудийча сўз ишлатилган.
Бу сўзлар гуноҳни турли томондан тасвирлайди. Биринчи сўз “мезонга мос келмаслик” маъносида келган. У Худонинг ҳузурида бўлиш учун қўйиладиган Худонинг юқори талабларига жавоб бера олмаслигини билдирувчи инсоннинг умумий ҳолатини фодалайди. “Қонунсизлик” – кучлироқ сўз бўлиб, Худога очиқдан-очиқ қаршилик қилишни билдиради. “Жиноят” маъносини англатувчи лотинча сўз “эгриланган” сўзидан келиб чиқиб, инсон табиатининг “ўзгарувчан” эканлигини билдиради. “Нуқсонлилик, гуноҳкорлик” сўзлари эҳтимол бу табиатни ҳаммасидан ҳам яхшироқ ифодаласа керак. Яъни ночорлик, исёнкорлик ва инсон табиатининг бузуқликка мойилллиги – буларнинг ҳаммаси Забурни куйловчи ҳофизнинг ўзига ўзи чиқарган айб ҳукмида мужассамдур.
Шу сабабдан Худо гунохни жазолаши лозимлиги ажабланарли эмас. Худо қонунини бузишнинг баҳоси – ўлим. Агар Таврот китобини ўқиб кўрсак “Гуноҳ қилувчи жон ўлади”-деб ёзилган. Бундан ташқари Римликлар китобида “Гуноҳнинг эвази – ўлим”- деб ёзилган. Бу ҳукмни четлаб ўтишнинг имкони йўқ.