3:51

Муқаддас Китобни ўрганамиз.

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Келинг хурматли тингловчилар, бугун сизлар билан бирга Муқаддас китобдаги ёзувларни ўрганишга харакат қилиб кўрайлик. Худованд доимо Ўз сўзига содиқдир. Чунки Худованд гунохни жазолаши керак. Шунга қарамай Худо муҳаббат Худосидур. Биз бу ҳақда ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. “У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди”.

Иккинчи Бутрус китобини 3 боби 9 ояти шу хақида гапиради. У гуноҳкорга ўз марҳаматини кўрсатмоқчи. Бу хақида эса Эфесликларга мактубининг иккинчи боби тўртинчи оятида айтиб ўтилган. У буни қандай қила олади? Муқаддас Худо, шундай деб айтади: гуноҳкор ўлим жазосига тортилиши керак. Бироқ У-севувчи Худо, шу билан бирга шундай дейди: “Мен гуноҳкорга марҳамат қилмоқчиман. Мен уни қутқармоқчиман. Мен жазога лойиқ одамга гуноҳсиз одамга қарагандай қарамоқчиман. Мен уни мангуликда самода Мен билан бирга булишини ҳохлайман”. Худо муқаддас, У гуноҳни ёмон кўради.

Бироқ Худо муҳаббатдир, гуноҳкорни севади. У қандай қилиб гуноҳкорни қутқара олади ва бир вақтнинг ўзида одил ва муқаддас ҳаракат қила олади. Худонинг муқаддаслиги ва солиҳлиги қуйидагиларни эътироф этади, фақат гуноҳсиз, комил инсонларгина самога кира оладилар. Гунохкорлар эса ўлим жазосига маҳкум бўлишлари керак. Худонинг муҳаббати, шафқати ва эзгулиги чексиздир. Агар Худо гуноҳкорга гуноҳлари учун ўзи ҳақ тўлашига ижозат берса, у шубҳасиз ҳалок бўлади ва Худонинг ҳузурида бўла олмайди. Келинг шу ўринда бир мисол келтирайлик. Шотландияда ҳосил йиғиб олиш вақтида аёллар ҳосилни боғ-боғ қилиб боғлар эдилар.

Бир аёл боласини қолдириш учун одами йўқ эди, у уни ўзи билан олиб келиб, даланинг четида унга қулай каравотча қилиб қўйди. Қаровсиз қолдирилган болани кўрган бургут қўққисдан човут солиб, болани чангаллаб олиб уни ўзининг қоя учидаги инига олиб кетди. Болани кўтарган қушни одамлар кўриб қолиб, жар солишди, бироқ ҳеч ким тик қоядан бургутнинг уясига чиқа олмади. Бир неча эркак юқорига чиқишга уриниб кўришди. Улар орасида кўпинча кема мачтасига чиқиб юрган денгизчи ҳам бор эди.. Ахийри онанинг ўзи уриниб кўрмоқчи бўлди. Ўз муҳаббати қистови остида у уяга етмагунича борган сари юқорига кўтарилаверди.

Кейин у бургутни ҳайдаб, ўзининг зарар кўрмаган гўдагини уядан тортиб олди. Аста-секин, чексиз сабр-тоқат ва қатъият билан пастга, яъни ўзини кутиб турган дўстлари олдига тушди. Муҳаббат чорасини топди. Ҳар қандай ёрдамчилар кучсиз бўлган жойда муҳаббат чорасини топади. Шундай қилиб, Худо гуноҳкорни юқоридаги аёл ўз гўдагини севганидан кўра кўпроқ севади. Она қалбида Ўз маҳсулига муҳаббатни уйғота олган Худо, гуноҳга қурбон бўлган Одам атонинг фарзандларини Ўз ҳузурига қайтаришнинг чорасини топа олади. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшиттиришларимиз ўз нихоясига етди. Эшиттиришимиз нихоясида яна бир бор шуни эслатиб ўтишни лозим деб топдик. Худованд барча инсонларни севади. Шу жумладан гунохкорларни хам. Келгуси эшиттиршларимизгача хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top