3:57

Муқаддас Китобни ўрганиш 17

MP3

Эски Аҳд китобларида Масиҳнинг ўринбосар ўлими ҳақида олдиндан айтилган пайғамбарчиликлар бор. Пайғамбарлар сўзларида бу ҳақда тўғридан – тўғри ҳам, тимсоллар орқали ҳам айтганлар. Эҳтимол, Эски Аҳд муаллифларидан ҳеч бири Масиҳнинг Шахси ва хизмати ҳақида Ишаъё пайғамбарчалик очиқ-ойдин сўзламаган. Ва албатта улардан ҳеч бири Унинг бошқа инсонларнинг гуноҳлари учун ўлими ҳақида Ишаъё пайғамбарчалик тўла-тўкис олдиндан айтиб бера олмаган. Ушбу пайғамбарчиликнинг эллик учинчи бобида ўринбосар қурбон ҳақидаги ҳақиқат ўн бир марта очиб берилган.

Тўртинчи оятдан саккизинчи оятгача эса бу ҳақда айниқса кўп эслатилади: “Бироқ У бизнинг дардларимизни Ўзига олди, касалларимизни олиб кетди; биз эса У Худо томонидан жароҳатланган, жазоланган ва хўрланган деб ўйладик. Бироқ У бизнинг гуноҳларимиз учун яраланган ва қонунсизликларимиз учун азоб тортган эди; дунёмиз жазоси Унинг гарданида эди, ва Унинг яралари билан биз шифо топдик. Биз қўйлар каби адашган, ҳар биримиз ўз йўлимизга оғиб кетган эдик; ва Эгам барчамизнинг гуноҳларимизни Унга юклади. У қийноққа солинди, бироқ Ўз ихтиёри билан азоб чекди ва оғзини очмади.

Кишанлар ва ҳукмдан У озод қилинди; бироқ Унинг наслини ким очиб берар экан? Зеро У тириклар заминидан ажратиб кўйилган эди; Менинг ҳалқим жиноятлари учун У қатл этилади”. Кейин, Янги Аҳдга мурожаат қилиб, бу таълимотнинг бир неча бор такрорланганини кўришимиз мумкин. Қуйидаги муҳим парчалар Худонинг ўринбосар қурбонлигига алоҳида эътибор қилишимизни кўрсатади: Иккинчи Коринфликларга 8 боб 9 оятда шундай ёзилганини ўқишимиз мумкин. “Чунки сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятини биласизлар: У бой бўла туриб, камбағаллигим туфайли бой бўлинглар, деб сизлар учун камбағаллашди”.

Ўз муқаддаслигида, самода бузилмас бахтиёрликда ва саодатда бўла туриб Масиҳ бой эди.Уш бу гапларни Маталлар китобининг 8 боби 22 хамда 31 оятларида кўришимиз мумкин. Бу дунёга гўдак ҳолида келиб У камбағаллашди. У мўминликда яшади ва ҳатто бош қўйишга жойи ҳам йўқ эди (Матто 8 боб 20 оят). Бу хам етмагандай У Гўлготада тепалигида ёлғизликда ва шармандаликда ўлим кўрди. Биз абадий ҳаёт бойликларининг баракасини топишимиз ва самода ажойиб уйга эга бўлишимиз учун У биз учун қўлидан келган ҳамма ишларни қилди. Нима учун Худо бизнинг гуноҳларимизни Раббий Исо Масиҳга юклаганини биз тушуниб ета олмаймиз. Буни тушунишга хатто бизнинг ақлимиз хам етмайди.Хурматли радио тингловчи мухлислар. Раббимиз Исо масих нимаики қилган бўлса сиз билан мен учун қилди, хар биримиз хаёт топишимиз учун қилди.

Ахир Нажоткор бегуноҳ бўла туриб, бизларни Худо кўз ўнгида солиҳ бўлишимиз учун айбимизни Ўз бўйнига олиб, гуноҳларимиз учун жазоланди. Хаворий Бутрус хам худди шу ҳақиқатни ўз мактубида таъкидлаб ўтган: “Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди. Унинг баданини ўлдиришган бўлса-да, Руҳи тирилди.” Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top