3:47

Муқаддас Китобни ўрганамиз 19

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Хурматли тингловчилар сизлар билан яна радио мавжлари орқали Мукаддас китобни ўрганишни давом эттирамиз. Келинг хурматли тингловчилар Бугунги эшттиришларимиз орқали Раббимиз Исо Масихнинг қилган ишларини кўриб чиқайлик. Раббимиз Исо Масиҳнинг душманлари Уни қопқонга тушириш илинжида Унга саволлар берганлардиан кейин, У ҳам уларга унча осон бўлмаган савол берди: Келинг хурматли радио тингловчилар шу саволни биргаликда тинглаб кўрайлик.

Жумладан У шундай деди: “Масиҳ ҳақида қандай фикрларингиз бор? У кимнинг ўғли?”. Бу ҳар қандай одам олдида қачонлардир пайдо бўлган энг муқим саволдан биридир.Чунки инсоннинг у дунёдаги тақдири шу саволга бериладиган жавобга боғлиқ. Исо Масиҳнинг Шахси ва меҳнати ҳақидаги таълимот – Худо Каломининг марказий таълимотдир. Уларнинг Исо Масиҳга муносабати ҳар қандай диний оқимнинг ва бидъатнинг сохталигини ва пучлигини кўрсатишга осонгина имкон туғдиради. “Эй маҳбубларим, ҳар қандай руҳга иноавермангиз. Худодан бўлган-бўлмаганлигини билиш учун руҳларни синовидан ўтказингиз.

Чунки дунёда кўпгина сохта пайғамбарлар пайдо бўлган. Одам вужуди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олувчи ҳар бир руҳ Худодандир. Худонинг Руҳини шундан таний оласизлар. Одам вужудди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олмовчи ҳар қандай руҳ Худодан эмас”. Юҳаннонинг 1-мактуб 4 боб 1-3. Шу билан бирга Муқаддас Китоб Рабби Исо Масиҳнинг Шахси ҳақида нима дейишини билиши бизга ғоят зарурдир. Муқаддас Китоб Исо Масиҳнинг том маънода Худо эканлиги, Унинг муқаддас Учликнинг бир Шахси эканлиги ҳақида таълим беради. Муқаддас Китоб Исо Масиҳнинг илоҳий табиати ҳақида сўзлайди.

Ёзувларда Масих илоҳийлигининг кўпгина исботлари бор. Унга берилган илоҳий исмлардан ташқари, мисол учун, Эммануэл исмидан ташқари, — Ёзувларда Исо Масиҳнинг Худо эканлиги ҳақида тўғридан тўғри ишоралар бор. Масалан Юханно мактубининг 1 боби 1 оятига назар ташласак “Азалда Калом бор эди. Калом Худо ҳузурида эди, Калом – Худо эди”. деб ёзилганлигини кўришимиз мумкин. Бу оят бизга Худонинг Ўғли худди Отасидай мангу, худди ота Худодай шахс ва Худо эканлигини билдиради. “Биз Ҳақ билан, Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан бир танмиз. У Ҳақ Таоло ва абадий ҳаётдир.” 1-Юҳанно 5 боб 20 оят.

Муқаддас Китоб Масиҳнинг дунё яратилишидан олдин бўлган ва ўзгармас Шахс эканлиги ҳақида хабар беради. “Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир. Ушбу оятни Ибронийларга мактубининг 13 боби 8 оятида кўришимиз мумкин. Хурматли тингловчи У ўз ваъдасини хам хеч қачон ўзгартирмайди. Бундан ташқари, Исо Масиҳда ҳеч бир тирик жонзотга хос бўлмаган хусусиятларнинг борлиги хам муқаддас китобда айтиб ўтилган. Чунки У хаммадан фарқ қилади. Хурматли радио тингловчилар шунинг билан Муқаддас китобни ўрганамиз деб номланган бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top