3:56

Муқаддас Китобни ўрганамиз 23

MP3

Ақшнинг жанубий қисмида кўчиб юрадиган билқиллоқ қумлари мавжуд бўлиб, кўпчиликнинг ҳаётни олиб кетган саҳро бор. Бир неча йил аввал минглаб саёҳатчиларга бу ўлгудай хафли жойдан ҳеч қандай хавф-хатарсиз ўтишга имкон берадиган жуда қимматга тушган йўл қурилган эди. Янги йўл турганда эски йўлдан фойдаланган одам ўйламай йўл тутган бўлар эди. Масиҳнинг мақсадларидан бири одамлар самода абадий бўлишлари учун уларни ўлимдан четлаб олиб ўтишдадур.

Унинг меҳнати берадиган эзгуликлар эса Масиҳни имон билан қабул қилганларнинг ҳаммасига берилади. Оқлаш ишида Раббий Исо Масиҳ Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ сифатида ,учламчи хизматни бажаради. Кўпчилик Масихни Пайғамбар сифатида билишади. Пайғамбар бу Худонинг элчиси; яъни унга берилган хабарни бор овоз билан эълон қилувчилардир. Шу билан бирга у кўпинча келажак ҳақида олдиндан гапиради. Муқаддас Руҳ етакчилиги остида юрган Бутрус, Масиҳни Мусо У тўғрисида ёзган Зот эканлигини айтган. “Раббимиз бўлган Худованд сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайғамбар зоҳир қилгай.

Бутун ишларида сизларга нимаики гапирса, Унга қулоқ солингизлар”. Ушбу оятни биз Ҳаворийлар мактубининг учинчи бобида, йгирма иккинчи оятида кўришимиз мумкин. Исо Масих Пайғамбар бўла туриб, бизнинг гуноҳимиз учун жазодан қандай қутулишимиз мумкинлигини кўрсатди. Бундан ташқари, Масих бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди. Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган. Юҳанно мактуби 20:30,31. Агар биз Худонинг Каломини ўқисак, қандай қилиб нажот топишимизни биламиз, чунки Калом айнан шу ҳақида ва фақат шу ҳақда сўзлар битилганлигини кўришимиз мумкин.

Худонинг Каломини тушунишга, унга ишонишга ва бўйсунишга ёрдам берувчи Муқаддас Руҳнинг ёрдамисиз ўқиш бизга кам фойда келтиради. Биз Муқаддас Китобни Муқаддас Руҳ бизни маърифатли қилишини сўраб, ибодат билан ўрганишимиз керак. У юқоридан туғилган ҳар қандай жойга жойлашади ва хар бир масиҳийнинг буюк Устозидир. Муқаддас Китобнинг Масиҳ бугун ҳам Пайғамбар бўлишда давом этаётгани ҳақида гувоҳлик берувчи жойлари Ваҳий китобининг 1-3 бобларида жойлашган. Бу ерда энди У Ўзининг шуҳратга юксалишидан кейин Осиёдаги етти черковга гапирётган пайтида гавдаланади.

У уларга кўрсатмалар беради ва уларнинг келажагини олдидан айтиб беради. Чунки У хамма нарсани олдиндан билувчидир. Руҳоний бу– Худо билан одамлар ўртасида воситачилик хизматини бажариб, улар номидан вакил бўлувчи, уларнинг гуноҳлари учун қурбон келтирувчи, уларнинг ёнини олувчи одамлар. Рабби Исо Масиҳ Муқаддас Китобда, айниқса, Ибронийларга мактубда бизнинг улуғ олийруҳониймиз сифатида гавдаланади.У – бизнинг гуноҳларимиз учун мукаммал қурбон келтира олган Ягона Руҳонийимиз. “У ҳар доим барҳаёт бўлиб, уларга шафоат қилади” ушбу оятни Иброний мактубининг еттинчи боби, йгирма бешинчи оятидан ўқишимиз мумкин. У барчамизнинг Олий рўхониймиз бўлишни истайди. Хурматли тингловчи, агар Масихга имкон берсангиз У доимо сизни хаётингизни бошқаришга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top