4:01

Муқаддас Китобни ўрганамиз 25

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна Муқаддас китобни ўрганишда давом этамиз. Худонинг одамларга қарата айтган айбномаларидан бири бундай жаранглайди: “Чунки улар Худони идрок этганлари ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди. Римликларга мактуби биринчи боб, йгирма биринчи оят. Худо ваҳийда берган ҳақиқатни ўргана туриб, сиз уни ё қабул қиласиз ё рад этасиз. Улар сизнинг ҳаётингизга қанчалик кириб келганини кўриш учун ўз-ўзингизни синаб кўринг. Буни эса сиз тест сифатида амалга оширишингиз мумкин.

Хурматли тингловчи, сиз Худованд олдида мутлақо софдил бўлишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун эса бир нечта саволларни ўз олдингизга қўйинг. Анашу саволларга эса хақиқатдан жавоб беришга харакат қилиб кўринг. Қуйда сизлар учун бир нечта саволларни намуна сифатида айтиб ўтишни лозим деб топдик. Диққат билан эштишга харакат қилинг. Шу берилган саволларга ха ёки йўқ деб жавоб беришга харакат қилиб кўринг. Кейнчалик ўзингиз хам, шунга ўхшаш саволларни тузиб ўзингизни синаб кўришингиз мумкин. Биринчи савол шундай: Инсон зоти гунохкор. Шу жумладан мен хам.

Мен бунинг шундайлигини биламан, чунки гуноҳнинг таъсирини ўзимнинг ҳаётимда кўраман. Ўлим – гуноҳ учун қасосдир. Ўлимдан кейин суд бўлади. Мен Худонинг муқаддаслигига ва Унинг гуноҳни жазолашига ишонаман. Агар мен Масиҳни ўзимнинг Нажоткорим деб қабул қилмасам, ўлимимдан кейин ўз гуноҳларим учун жазоланаман. Исо Масиҳ – Худонинг Ўғли. Гуноҳкорларнинг Нажоткори бўлиш учун У Одам Ўғли бўлди. Мен Рабби Исо Масиҳ дунёга гуноҳкорларга нажот бериш учун келганига ишонаман. Рабби Исо – Худодан келган Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ. Сиз бу барча саволларга тасдиқловчи жавоб беришга тайёр бўлишингиз керак.

Агар Сиз буни қила олмасангиз, Худодан бу ҳақиқатни ҳаётингизга татбиқ қилишда мадад сўраб, Ибодат қилишингиз мумкин. Сиз ибодат қилганингизда хаётингизни тўллиқлигича Мўқаддас Рўхга топширинг. У сизни тўлалигича бошқарсин. Чунки Мўқаддас Рўх Худованднинг шахсларидан биридир. Муқаддас Руҳ – баъзи сохта устозлар талқин қилганидай шунчаки қандайдир шахссиз куч бўлмай,аксинча Худонинг Шахсларидан биридир. Унинг исмлари Унинг ҳам Шахс, ҳам Худо эканлиги ҳақида гувоҳлик беради. Гапимизни тасдиғи сифатида эса сизларга қуйида бир нечта оятларни айтиб ўтмоқчимиз.

Матто 28 боб,19оят, ва 2-Коринфяликларга мактуби 13 боб 13 оят. Бу сўзларнинг Ёзувларда ишлатилиши Муқаддас Руҳнинг Ота ва Ўғил билан бир бўлган Шахс эканлигини исботлайди. У узоқ ўтмишдаги Худодан қўрқувчи одамларни ишга солиб, Мўқаддас Рух бизга Мўқаддас китобни берди. Муқаддас Руҳ Худонинг Муқаддас Ёзувларни ёзишга илҳомлантирган алоҳида Шахсидир. Тимўтийга 3:16 оятида шундай ёзилган. “Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас”.Доимо Худованд мархамати сизга ёр бўлсин. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top