Одамзод гуноҳлари ўз зулмати билан дунёни қоплаб олгани учун ҳам, Худонинг нури бўлган Хушхабар қаерга етиб бормасин, ўша ерни ўз нури билан ёритади ва кўнгилларга хотиржамлик беради. Зулмат доимо ёруғлик билан курашиб келган, лекин ҳеч қачон уни енга олмаган, чунки У Исо Масиҳ орқали келган Худонинг Ваҳийсидир. Яҳё Чўмдирувчи Нур ҳақида биринчи бўлиб гувоҳлик берган. Унинг ўзи Нур эмас эди, лекин у эски аҳд башорати амалга ошиши учун, У ҳақидаги хабарни етказиш учун келган. Ушбу гапларни Ишаё китобининг қирқинчи боби учинчи оятидан топиб ўқишимиз мумкин.
Ушбу Нур ва барча нарсаларнинг Яратувчиси – дунёга келди ва дунё Уни қабул қилмади. Хатто одамларга У Кимлиги ҳақида гапирилганда ҳам, одамлар қатъият билан Уни тан олишдан бош тортдилар. Уни қабул қилганларга ва Унга ишонганларга У Худонинг фарзандлари деб аталиш имконини берди. Калом танага айланди. Аслини олиб қараганимизда, Исо Масиҳ одамларнинг гуноҳларини кечириш учун, шунингдек,У Худони одамларга кўрсатиш учун келган эди. Унга ишонганлар Унда фақат Худонинг ягона Ўғлига тегишли бўлган шуҳратни кўришди.
Хурматли тингловчилар, сиз билан бизга қанчалик маълумки У, қонун ҳеч қачон қила олмайдиган марҳамат ва ҳақиқатни зоҳир қилди.
Яҳё Чўмдирувчининг хизмати, Раббимиз Исо Масиҳ ҳақидаги хабарни ерга етказишдан иборат эди. У кезиб юрадиган ўтакетган мутаассиб эмас эди, балки буюк пайғамбарлардан бири бўлган. Яхёнинг бюуклиги тўғрисида Луқо китобининг еттинчи боби, йгирма саккизинчи оятида кўришимиз мумкин. Унинг нутқлари оломонни ўзига жалб қиларди ва дунё асрлар давомида келишини кутган Масихга одамларнинг нигоҳларини қаратарди. Яҳё ўзи ҳақида эса шундай гувоҳлик беради: Яъни «Мен,…саҳрода хитоб қилувчининг садосиман»-деб айтади у.
Яҳудий қонунчилари Мусони охирги ўринга қўйганларга нисбатан яхши муносабатда бўлмас эдилар, ва шунинг учун Яҳё ҳақида кўпроқ билиб келиш учун руҳонийларни ва левийларни унинг олдига юборишган. Улар Яхёнинг ёнига келиб «Нега сувга чўмдиряпсан?» — деб сўрашди. Яхё уларга жавобан, у фақат сувда чўмдиришини, лекин у гувоҳлик бераётган Ўша Кимса эса уларни Муқаддас Руҳга чўмдиришини айтади. Яҳё Чўмдирувчи Исони сувга чўмдираётган вақтда Муқаддас Руҳ Унга каптар кўринишида келиб қўнганини кўргандан кейингина, у Унда ваъда қилинган ўша Масихни кўради.
У бу белгини танимаслиги мумкин эмас эди ва у бу хақида шундай деб шаҳодат беради: «Мен эса Уни кўрдиму, мана бу – Худонинг Ўғли деб шаходат бердим». Кимки бундай нуфузли гувоҳнинг гувоҳлигини рад этар экан, у Ҳақиқатга эришиши учун ҳеч қандай умидга эга эмас. Яҳё Исони сувга чўмдиргандан кейин иккита шогирдига Исони кўрсатди ва улар дарҳол Унинг кетидан боришди. Хурматли радио тингловчи мухлис, ушбу кунда Раббимиз исо Масих хар биримизни Ўзининг кетидан эргашиш учун чорлаяпти. Биз хар биримиз ушбу чорловга қандай жавоб қиламиз, ва шунга хар биримиз таёр турибмизми?