Айтишларига қараганда қайсидир бир Ғарбий мамлакатларнинг бирида, ёнғин содир бўлган экан. Албатта бу ёнғин кенг далада содир бўлган. Шунда у ердаги одамлар учун катта хавф туғилган эди ва улар олов қуршовидан қандай қилиб чиқиб кетиш имконини қидиришган. Шамол учириб келаётган бир неча чақиримлик оловли девор уларнинг уйига ва уларнинг далалари устига ёпирилиб, ўз йўлида ҳамма нарсани ютиб ташлар эди. Бу ерларни биринчи бўлиб ўзлаштирган одамлар оловдан қутулишнинг фақат бир йўли борлигини билишар эди.
Шамолга орқалари билан туриб, улар олдиндаги ўтни ёқишар, етарлича майдон ёниб бўлгач, одамлар ёниб бўлган ерга қадам босишар эди. Мана шундай имкониятни ишга солишиб улар ўз олдиларидаги муаммони хал қилишган экан. Инсон гуноҳининг муаммосини ҳал қилиш учун Худо ҳам шундай қилди. Худованд ҳукми олови Гўлготанинг ва Ўз Ўғлининг кулини кўкка совурди. Энди У гуноҳкорларни аввал олов ҳукм сурган жойга таклиф қиляпти. Жон учун бошқа бошпана йўқ.
Раббимиз Исо Масиҳнинг Гўлготадаги ўринбосарлик ўлими ва Унинг шонли тирилиши бутун инсоният тарихидаги энг муҳим ва энг мисли кўрилмаган ҳодисалардан бири бўлди. Бу икки эранинг бир-бирига тўқнашган кескин ўзгариш нуқтаси бўлди: биринчиси Уни кутган бўлса, иккинчиси У амалга оширган ишга назар солиб турибди. Эски Аҳд китобларида Масиҳнинг ўринбосар ўлими ҳақида пайғамбарлар олдиндан башорат қилишган эдилар.Пайғамбарлар сўзларида бу ҳақда тўғридан – тўғри ҳам, тимсоллар орқали ҳам айтганлар. Эҳтимол, Эски Аҳд муаллифларидан ҳеч бири Масиҳнинг Шахси ва хизмати ҳақида Ишаъё пайғамбарчалик очиқ-ойдин сўзламаган бўлса ажаб эмас.
Ва албатта улардан ҳеч бири Унинг бошқа инсонларнинг гуноҳлари учун ўлими ҳақида Ишаъё пайғамбарчалик тўла-тўкис олдиндан айтиб бера олмаган. Бу башоратнинг эллик учинчи бобида ўринбосар қурбон ҳақидаги ҳақиқат ўн бир марта очиб берилган. Тўртинчи оятдан саккизинчи оятгача бу ҳақда айниқса кўп эслатилади: “Бироқ У бизнинг дардларимизни Ўзига олди, касалларимизни олиб кетди; биз эса У Худо томонидан жароҳатланган, жазоланган ва хўрланган деб ўйладик. Бироқ У бизнинг гуноҳларимиз учун яраланган ва қонунсизликларимиз учун азоб тортган эди; дунёмиз жазоси Унинг гарданида эди, ва Унинг яралари билан биз шифо топдик.
Биз қўйлар каби адашган, ҳар биримиз ўз йўлимизга оғиб кетган эдик; ва Эгам барчамизнинг гуноҳларимизни Унга юклади. У қийноққа солинди, бироқ Ўз ихтиёри билан азоб чекди ва оғзини очмади. Кишанлар ва ҳукмдан У озод қилинди; бироқ Унинг наслини ким очиб берар экан? Зеро У тириклар заминидан ажратиб кўйилган эди; Менинг ҳалқим жиноятлари учун, У қатл этилади”. Хурматли радио тингловчи мухлислар, Раббимиз Исо Масихнинг ўлими ва қайта тирилиши хақида олдиндан қандай башорат қилинган бўлса хеч қандай ўзгаришсиз барчаси амалга ошди. Анашу хождаги ўлим эвазига барчамиз хаётга эга бўлдик. Эндиги вазифа унинг яъни Раббимизнинг иккинчи бор қайта келишини У хохлагандек қилиб кутиб олишдир.