3:36

Муқаддас Каломни ўрганамиз 50

MP3

Муқаддас Китоб Худонинг мавжудлигини исбот қилишга уринмайди, у Унинг ҳақида ваҳий беради. Кўпчилик инсонлар хаётлари давомида Худованд хақида камдан кам ўйлайдилар. Қачонки уларнинг хаётларида қийинчиликлар муаммолар пайдо бўлса ёки касал бўлиб умуман яшашга умид қолмаган пайтларидагина Худованд хақида ўйлашга тушадилар. Шу ўринда бир таниқли чўпоннинг айтган гапини сизларга айтиб ўтмоқчи эдим. У шундай деган эди.

Худованднинг олдига нажот излаб соғ одамлар камдан кам келадилар деган эди. Агар бу гапни мағзига яхшилаб этибор берсак жуда катта ахамиятга эгадир. Бизни ўраб турган ҳамма нарсани биз кўришимиз ва ушлашимиз мумкин. Бироқ энг улуғвор воқелик бўлмиш Худони на кўриб бўлади ва на ушлаб, чунки У – Руҳдир. Муқаддас Китобда шу хақида айрим оятларни учратишимиз мумкин. Раббимиз Исо Масиҳнинг Луқо баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 24:39 оятида қайд этилган сўзларидан Руҳ бадан шаклига эга эмаслиги ғоят ойдин кўринади.

Ҳеч ким ҳеч қачон руҳни асл ҳолида кўрмаган, бошқача қилиб айтганда, руҳ қандайдир ташқи қиёфага эга эмасдир. Худо – Руҳдир, бироқ У шунчаки бир мавҳум, шахсиятсиз куч бўлмай, билувчи, фикрловчи ва ҳаракат қилувчидир. Мана шу нарса жиҳати Муқаддас Китобнинг инсон Худо тимсолида яратилган дейишига йўл қўяди. Худо ҳар қандай бошқа руҳдан фарқ қилади, чунки У чексиздир. Баъзи ҳодисалар вақт билан чекланган бўлсаларда, фазода чексиз бўлишлари мумкин. Худонинг бошланиши йўқ ва охири ҳам бўлмайди.

Худди шу маънода Худо абадийдур. “Азалдан ва илалабад Сен Тангрисан” деб айтади Забур китобининг 89:3. Ҳар қандай бошқа руҳнинг бошланиши бўлган, чунки уни Худо яратган, бироқ Худонинг Ўзини ҳеч ким ва ҳеч нарса яратмаган ва дунёга келтирмаган. У ўзини дунёга келтирувчи ички абадий моҳиятга эга.“Мен – Ибтидо ва Интиҳодирман”, — дейди Худойи Таоло, ҳозир бор, азалдан бор бўлган, келажакда бор бўлғуси Сарвари коинот”. Худо – комил, ва шу сабабли У ўзгариши мумкин эмас.

У азалдан қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолган ва ҳар доим шундай бўлади. У шундай дейди: “Мен – Худовандман, Мен ўзгармайман”. У нафақат ўзгармайди. Айни пайтда берган ваъдасини хам ўзгартирмайди. Бундай ўзгарувчанлик инсонларга хосдир. Сабаби кўпчилигимиз балки ваъда берамиз ва айрим пайтларда шу ваъдамизнинг устидан чиқолмаймиз. Худованд эса ундай эмас. Баъзи илоҳиётчилар бу хусусиятларини табий ва маънавий гуруҳларга ажратсаларда, уларни тахлил қилиш осон эмас.

Табий хусусиятлар – фақат Худога хос хусусиятлар бўлиб, бошқа ҳеч бир мавжудотга ўта олмайди. Маънавий хусусиятлар – Худо Ўзининг мутлақ баркамоллигида эга бўлган хусусиятлардир, бироқ Худо уларни қандайдир даражада Ўзининг Ижодининг маҳсуллари бўлмиш инсонларга ва фаришталарга бериши мумкин. Худованд инсонларга яхши нарсаларни беришни истайди ва беради хам. Лекин айрим пайтларда шу иноятларни инсонлар ўз манфати йўлида ишлатишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top