Хар бир исироилликлар сўйилган қўзичоқнинг қонини олиб ўз уйларининг эшиклари гардишига суртиб чиқишлари керак эди. Келинг айнан шу гапимизга мос бир оятни мўқаддас китобдан ўқиб кўрайлик. “Унинг қонини олиб эса қайси уйда емоқчи бўлишган бўлса, ўша уйнинг иккала ёндорини ва эшик хариларига суртишсин” Чиқиш 12:7. Худованд, Исроилликлар қонни идишга йиғиб олишини уларга айтди. Кейин улар катта бўлмаган шохни олиб қонга ботиришлари керак эди. Ўшбу шох билан улар ўша кеча қўзичоқни емоқчи бўлган уйнинг эшикларига ва эшик ёндорига қонни сўртиб чиқишлари керак эди.
Эшик ёндорига сўртилган айнан қўзичоқнинг қони тўнғич фарзандларни Худонинг ҳукмидан қутқариш керак эди. Улар эрталабгача ўз уйларидан чиқмасликлари керак эди. “Сизлар бир боғ иссоп олиб идишдаги қонга ботириб, идишдаги қонни эшик харлари ва иккала ёндорига суртинглар; сизлардан эса эрталабгача ҳеч ким уйидан чиқмасин” Чиқиш 12:22.Исроилликлар эшиклари қон билан суртилган уйларда қолишлари керак эди. Улар, Худованд буюрганидек тўнғич фарзандлари ўрнига сўйилиш керак бўлган қўзичоқнинг ўлими ва қони орқасига яширингандай эдилар. Бу, Худонинг Исроилга берилган буйруғи эди. Улар, Худованд Мусога айтганидай қилишлари керак эди.
“Мен ўша тунда Миср еридан ўтиб, Миср еридаги одамдан тортиб ҳайвонгача ҳар бирининг тўнғичини ҳалок қилиб, Мисрликларнинг ҳар бир худосининг устидан ҳукм қиламан. Мен Худовандман. Сизлар жойлашган уйлардаги қон шунинг аломати бўладики, Миср ерини ҳалок қилиш учун ўтганимда, қонни кўриб ёнларингдан ўтиб сизларнинг ораларинга ўлим ярасини солмайман. Бу кун сизларнинг ёдларингда бўлиб, бу Худованднинг байрамини, бутун уруғларинг билан байрам қилинглар; буни умрбод тиклаб байрам қилинглар” Чиқиш 12:12-14.
Худованд, У исроилликларнинг уйларида қонни кўрганда, уларнинг тўнғич фарзандлари ўлмасликларини уларга ваъда қилган эди. Бу воқеа ҳозир содир бўлганда, сиз нимани ҳис қилган бўлардингиз? Одамлар ва исроилликларнинг Худога нисбатан пайдо бўлган буюк қўрқувини тасаввур қилишингиз мумкин! Улар, Худованд айнан нимани назарда тутаётганини билардилар. Улар Худога ишонардилар ва итоат қилардилар. Қўзичоқ ўлиши керак эди. Қон тўкилиши керак эди. Улар, ўлим – гуноҳнинг жазоси эканлигини унутмаслиги керак эди. Ҳаммаси Худованд Мусога буюрганидай бўлиш керак эди.
Исроилликлар Худога умид боғлашлари керак эди. Худованд, уларнинг уйи эшикларида қонни кўрганда, уларнинг тўнғич фарзандлари ва моллари ҳалок бўлмаслигини айтди. “Ярим тунда эса Худованд Миср еридаги барча тўнғичларни, ўз тахтида ўтирган Фиръавннинг тўнғичидан тортиб, зиндонда ўтирган асрнинг тўнғичигача ва ҳамма ҳайвонларнинг тўнғичиларни ҳам ҳалок қилди. Кечаси Фиръавннинг ўзи, унинг ҳамма қуллари ва бутун Миср турди; Миср ерида буюк дод-фарёд кўтарилди; чунки ўлик йўқ уйнинг ўзи йўқ эди”(Чиқиш 12:29,30). Барча тўнғич фарзандлар: мисрликларнинг фарзандлари ва моллари ҳалок бўлди. Худованд айтганидай Мисрдан ўтди. У Ўз айтганини ҳар доим бажаради.