3:51

Муқаддас Китобни ўрганамиз 57

MP3

Мўъжиза бу нима ўзи? Мўжиза бу Худованднинг маҳсус ҳаракатидир, қачонки У Ўзи ўрнатган физик қонунлари доирасида амалга ошмайдиган нарсани бажариши деб айтсак хам бўлади. Муқаддас Китобда кўплаб бундай мўъжизалар ёзилган. Мўъжизалар ҳақиқий тарихнинг бир қисмидир. Мўъжизалар Худонинг буюклигини намоён қилади ва У буюк кучга хамда Ўзининг ижодига нисбатан буюк севгига эга эканлигини бизга ўргатади. Худованд исроилликлар учун яратган мўъжизалардан бир нечтасини ўқиб кўрайлик.

Худованд исроилликларни Мисрдаги қулликдан қутқарди ва уларнинг ота-боболари Иброҳимга ваъда қилган ерга олиб чиқишни бошлади. “Худованд уларга йўл кўрсатиб кундузи булутли устун, кечаси эса оловли устун бўлиб, уларга ёруғ бериб, улар кундузи ҳам кечаси ҳам юришлари учун, уларнинг ёнида юрди” Чиқиш китоби 13:21. Исроилликларнинг сони ўсиб борар эди. Мисрга келганларида, уларнинг сони бор-йўғи еттита эди. Энди эса, 430 йил ўтгандан сўнг уларнинг сони, балки,тахминан икки ярим миллион атрофида эди! Худованд ўзи истаган жойга уларни олиб борарди.

Худованд, уларни кундузи булут устунга, кечаси эса оловли устунга эргашиб боришни истарди. У шундай қилдики, ушбу булут ҳар доим уларни олдида турарди. Улар уни кечаю кундуз кўришлари мумкин эди. Агар Худованд уларни бошқармаганида, улар адашиб қолган бўлардилар ва натижада саҳрода ҳалок бўлардилар. Худованд уларни севарди ва шу туфайли уларга ғамҳўрлик қиларди. Буюк Ҳалоскор дунёга келиши учун Худованд исроилликларни ҳимоя қиларди. Исроилликлар Иброҳим авлодидан эдилар.

Худованд, Иброҳимнинг авлодидан биттаси дунёнинг Қутқарувчиси бўлади деб, унга ваъда қилган эди. Худованд исроилликларга Ўз Каломини берганлиги учун ҳам уларни ҳимоя қиларди. Улар эса ушбу Каломни дунёга олиб боришлари керак эди. Фиръавнни эса шайтон бошқарарди. У таслим бўлишни ва исроилликларга чиқиб кетишларига руҳсат беришни хоҳламасди. У исроилликларга кетишларига рўхсат берган эди. Лекин шунга қарамай у яна уларнинг кетидан қўвишга ва уларни яна асрга олишга қарор қилди.

“Халқ қочгани ҳақида Миср подшосига хабар беришди; Фиръавннинг ва қулларининг бу халққа қарши юраги қўзғаб, улар айтишди: биз нима қилиб қўйдик? Исроилликларни нега қўйиб юбордик, бизга ишламасликлари учунми? Фиръавн жанговар аравасини тайёрлаб, халқни ҳам ўзи билан олди; олти юзта танланган жанговар арава ва Мисрдаги ҳамма жанговар араваларни, араваларга эса ҳамма бошлиқларни олди” Исроилликлар Худованд Мисрда қилган барча буюк ва қудратли ишларни қилганини кўрган бўлсаларда, улар ҳали ҳам Худога ишонмасдилар. Бироқ Мусо Худога ишонарди ва исроилликлар ҳам Худога ишонишлари кераклигини уларга айтди. Исроилликлар гуноҳ қилишларига ва Худога ишонмаётганларига қарамасдан, Худованд меҳрибон эди ва уларни қулликдан озод қилишни режалаштираётган эди. Унинг нажот режаси хозир хам мавжуддир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top