3:27

Инжил дарси 60

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио эфир орқали учрашиб турибмиз. Албатта бундай берилган имконият учун Отамизга миннадорчилик билдирсак арзийди. Азиз радио тингловчилар хозир биз яшаб турган давр шундай бир ажойибки, фан техника ўзининг энг юқори чўққисига интилиб бормоқда. Албатта бу хурсанд бўлишимиз учун арзийдиган бир холатдир. Лекин шу билан бирга, хар бир Художуй инсонни юрагини бироз ғамгинлик хам босади.

Сабаби замон қанчалик олдинга қараб илгарилаб бормасин, унда яшаб келаётган инсонлар шунчалик, Худодан узоқлашиб бораётгандек. Ёки бўлмаса сал бошқачароқ айтадиган бўлсак инсонлар ўзларида Худога нисбатан мухтожлик сезмаётгандек. Келинг бир фараз қилиб кўрайлик. Агар Яҳё Чўмдирувчи биз яшайдиган жойга келиб тавба қилишни тарғиб қилса кимдир унга қулоқ солган бўлармиди, нима деб ўйлайсизлар? Сизлар ва мен қулоқ солармидик? Инсонлар яъни замондошларимиз тавбага муҳтожмилар?

Яҳё, одамларни Халоскор Исога ишонишга тайёрлаш учун Худонинг сўзларини тўғри ўргатар эди. Баъзилари ўзлари ва гуноҳ ҳақида фикрларини ўзгартиришди. Улар, гуноҳнинг жазосидан қутқарадиган Нажоткорга муҳтож эканликларини билардилар. Улар, Халоскор Ўз ишини қачон бошлашини кутардилар. Бошқалар эса, масалан фарзийлар, ўзларига ишонардилар ва Худо учун улар етарли даражада муносибмиз деб ўйлардилар.

Биз уларни ҳозирги одамлар билан солиштириб кўришимиз мумкин. Улар ўзларини диндор деб биладилар ва ҳатто ибодатхонага ҳам борадилар. Бироқ улар, ҳайрли ишлари уларни абадий жазодан қутқаради деб ўйлайдилар. Аслида эса улар, Худога мақбул бўлишлари учун ҳеч қандай бошқа йўл йўқлиги ҳақида Худонинг Каломида Худо айтганига ишонмайдилар. Гуноҳли ҳаёт кечирган шоҳ Ҳиродга Яҳе Чўмдирувчи уни гуноҳларини фош қилгани ёқмасди. Шунинг учун Ҳирод уни зиндонга ташлаган эди ва оҳирида уни ўлдирди.

Яҳё, Худовандга йўл тайёрлаш бўйича ўз меҳнатини ўлимига қадар якунлаган эди. Энди эса Исо учун таълим беришнинг вақт-соати келган эди. Исо ўттиз ёшлар атрофида эди. У халққа ўргатишни бошлади ва улар ўз фикрларини ўзгартиришни, ўзларини ожиз гуноҳкор деб тан олиб Худо билан рози бўлишни ҳамда У уларга гапириб бериш учун олиб келган Хушхабарга ишонишни буюрди. Агар биз Худога ишонмасак, Уни мамнун қилолмаймиз ва У бизни қабул қилмайди.

Ибронийлар мактуби 11:6да ёзилган: “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ”.

Хурматли радиомиз мухлислари. Келинг ўз халқимиз учун ўзимизнинг яқин қариндош ва дўстларимиз учун. Доимо ибодатда бўлайлик. Албатта биз кўпчилигимиз Раббимизнинг нажотини олдик, лекин энди бўлди мен энг керакли бойликка эришдим бошқаси мени ишим эмас деб қўл қовўштириб ўтирмайлик. Нажот хамма учун. Худо бизлрни эса шу нажотни бошқаларга хам кўрсатишимиз учун танлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top