Ҳар жойдаги ҳар бир одам, унинг миллати, танасининг ранги ёки гапирадиган тили қандай бўлишидан қаътий назар, шайтонинг ҳокимлиги остида туғилади. Чунки бошида содир бўлган гунох хар бир инсоннинг танасидаги қон билан бирга оқмоқда.Раббимиз Исо Масих Никодимга, Худони билиш ва тушуниш учун ягона йўл борлигини унга айтди. Бу йўл юқоридан туғилишдир.Исо Никодимга, у Худони билиши ва тушуниши учун қодир бўлган янги фикрлашни ва юракни олиши кераклигини унга айтди.
Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавони яратганда, улар ҳам Худони билишга ва тушунишга қодир бўлган юракка эга эдилар.Биз ҳам Худони сева олишимиз ва Унга итоатда бўла олишимиз учун қайтадан яратилишимиз керак. Бироқ биз янгитдан туғилиш ҳақида гапирганимизда, Муқаддас Китобдан далил қилиб кўрсатамиз. Одам қандай қилиб яна туғила олади? Одам, шайтоннинг бошқаруви остида эмас, Худони бошқарувида бўлиш учун қандай ўзгара олиши мумкин? Биз ўз ҳаракатимиз билан ўзимизни ўзгартира оламизми?
Йўқ, хеч ким хеч қачон ўзгартиролмайди. Фақат Худо буни қилолади. У қудратлидир. У учун ҳеч қандай имконсиз нарса йўқдир. У Ўз кучи билан инсонларни Худонинг оиласида қайтадан туғдиради. Исо Масих Никодимга одам Худонинг салтанатига кириши учун қайтадан туғилиш кераклигини айтганида, у жуда ҳайрон қолган эди. Исо билан суҳбатлашишдан олдин Никодим, у Худо билан тўғри муносабатда бўлиш учун унинг биринчи туғилиши етарли, деб ўйлаган бўлиши мумкин.
У Иброҳимнинг авлодидан эди. У фарзийлар масҳабида эди. У яҳудийларнинг бошлиғи эди. Никодим, Исо одамларнинг таналари чақалоқ каби иккинчи марта туғилишни назарда тутяпти, деб ўйлаган эди. “Исо жавоб берди: сенга ростини айтай: агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмас экан, Худо салтанатига киролмайди” Исо сув ҳақида гапирганда, У сувга чўмишни назарда тутмаган эди. Сувга чўмиш маросими бизни Худонинг фарзанди қила олмайди. Сувга чўмиш маросими бизни гуноҳимизни юволмайди.
Мўқаддас китобда бир оят бор: “Сизлар фоний эмас, балки боқий уруғдан, яъни Худонинг ҳаётбахш, абадий каломи орқали янгидан туғилдингизлар”. 1 Бутрус 1:23.
Исо, Худонинг бошқарувига келадиган ҳар бир одам биринчи бўлиб сувдан туғилиши керак деганида, биз Худонинг Каломига бўлган ишончимиз орқали янги ҳаётга эга бўлишимизни назарда тутган эди. Шунинг учун одамлар Худонинг Каломини эштитганда ва Унга ишонганда, Муқаддас Руҳ уларнинг ҳаётларини шундай ўзгартирадики, токи улар Худони биладиган ва Унинг сўзларини тушунадиган, Уни севоладиган, Уни бошқарувида ёки Унинг ҳокимлиги остида яшай оладиган, шунингдек Худо Салтанатига кира оладиган бўладилар. Азиз Радио тингловчи мухлислар Худованднинг салтанатига кириш учун харакат қилайлик. Хар қандай киши хам у ерга кира олмайди. У жойга кириш учун Отамизнинг талабига жавоб берадиган бўлиш лозим. Аксинча Раббимиз Исо Никодим билан бўлган сухбатда юқоридан туғилиши кераклигини айтмаган бўларди.