Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Сиз азизлар билан яна радио
тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хурматли тингловчилар бугунги эшттиришимизни бир мисол билан бошласам. Хар хил моллар билан савдо қиладиган кишилар харидорларга хар хил йўллар билан ўз молини ўтқазишга харакат қиладилар.
Агар сотилаётган молнинг нархи анчагина қимматроқ бўлса сотўвчи харидорнинг барча талабларини қондиришга хам харакат қилади. Мухими мол сотилса бўлди. Бу хам кимгадир берилган талант десак бўлади. Масалан автомобиллар билан савдо қиладиган киши харидорни автомобилнинг янги моделини сотиб олишга кўндиришга ҳаракат қилади. У уни рулга ўтириб кўришини илтимос қилади. Чунки харидор рулга ўтириши билан янги автомобилнинг кучини ва ўриндиқларнинг юмшоқлигини сезишини сотувчи билади.
У буни ҳис қилгандан кейин эса бундай ажойиб молни рад эта олмаслиги қанчадир фоизда аниқ. Худди шу каби Худо Унинг олдига келишимизни ва «Худонинг иноятидан баҳра олишимизни» хоҳлайди. У биз доимо гуноҳда яшаганимиз туфайли, У билан мулоқотда бўлиш қанчалик қувончли эканлигини ҳис қилмаслигимизни хоҳлайди. Худо бизни марҳаматлашга тайёр, лекин У автомобил сотувчиси сингари иш тутмайди. Биз инсонлар Унга тўлиқ ишонишимизни истайди.
Биз Унинг марҳаматини тотиб кўрганимиздан кейингина абадий ҳаётни таклиф қилмайди. У биздан Унга ишонишимизни, Унга ўзимизни топширишимизни талаб қилади, кейин эса У Ўз марҳаматини бизга беради. Дунёда яшовчи кўплаб инсонлар: «Кўрсатсанг мен ишонаман» — дейди. Худо эса: «Менга ишон ва Мен сенга кўрсатаман» — дейди. Исо Уни Нажоткор сифатида қабул қилишга қарор қила олмаётган тингловчиларига қарата шу сўзларни айтган.
«Худога итоат этишга қарор қилганингизда, Мен Худодан эканлигимни билиб оласизлар», — деди У уларга. Менинг бир дўстим бор агар унга Исо Масих хақида кимдир гапирса олдин қандайдир мўжиза кўришини кейин эса Худога ишонишини айтади. Мен шундай ўйлайман. Мана шу ёруғ дунёда яшаб турганимизнинг ўзи хам катта бир мўъжизадир. Бундан ташқари оддий бир чақалоқни олиб кўринг унинг она қорнида пайдо бўлишидан то тўққиз ой ўтиб ёруғ дунёга келишичи?
Бу мўъжиза эмасмикан. Албатта Худованд шу ишларни бошқарувчисидир. Биз буни тан олмасдан иложимиз йўқ. Сабаб ушбу йўқорида айтиб ўтганларимиз инсон қўллари билан яратилмайди. Муқаддас китоб айтадики кўрмай туриб ишонганлар бахтлидирлар. Азиз радио тингловчилар келинг дунё учун ва дунё хақиқатни ва тирик Худони тан олиши учун тинимсиз ибодатда бўлайлик. Шунинг билан шу ерда бугунги сухбатимизга якун ясасакда, сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайрлашсак.