3:15

Масихийлик Ўрта Осиёда 09

MP3

Ассалому алайкум хурматли радиомиз мухлислари. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганлигимиз учун Худовандга шукуроналар бўлсин. Хурматли радио тингловчи мухлислар, келинг бугун Осиё мамлакатлари ва ундаги Масихийлик хақида бироз сухбатлашайлик. Бизга қанчалик маълумки, Бухоро, Самарқанд, Ургенч ҳамда Термез шаҳарлари тарихий бўлиб ҳақиқий цивилизация шаҳарлари бўлган. Ўзининг илмий кўрсаткичлари билан ўрта асрдаги шарқ мамлакатлари Европани хайрон қолдирган. Ўрта Осиё ҳамда Қозоғистон ўзининг алломалари ҳамда адабиётчиларни бутун дунёга танитди.

Масалан, Ал-Хоразмий исми лотин тилига унинг ишларини таржима қилингани туфайли бутун дунёга танилди. Абу-Райхон Ал Беруний ҳам шулар жумласидандир. Унинг қилган ишлари бутун дунёга маълумдир. Улуғбек томонидан Бухоро ҳамда Самарқанд шаҳарларида қад ростлаган мадрасалар ўзининг кўп йиллаб туриши билан барча тарихий воқийликдан ажралиб туради. Бизга қанчалик маълумки, Ўрта Осиё мамлакатларида ислом бир мунча ривожланган. Шунга қарамасдан, хозирги кунда Осиё мамлакатларига Ғарбдан кўплаб хизматчилар келмоқда. Уларнинг ташрифидан асосий мақсади Осиёда яшовчи дўстларимизга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида билдиришдир.

Чунки Раббимиз Исо Масиҳ ўзининг хочдаги ўлими билан нафақат ғарбликлар учун, балки Осиёда истиқомат қилувчилар учун ҳам азоб чекиб ўлди. Осиёда масиҳийликни тарқалишнинг биринчи сабаби ўз вақтида содир бўлган савдо-сотиқдир. Тўртинчи асрдан бошлаб масиҳийлик шарқ мамлакатларига ўз ҳаракатини бошлаган. Шундан бошлаб масиҳийлик Ўрта Осиёга кириб келган. Осиёда мамлакатларида яшовчи кўпчилик дўстларимиз Исо Масиҳни Худон Ўғли эканлигига ўз қаршиликларини билдирадилар. Уларнинг айтилишича, Исо Масиҳ Ўзининг яхши ишлари билан ҳамда ташқи кўриниши билан ажралиб турувчи яхши бир пайғамбардир. Лекин биз Раббимизнинг кимлигини яхши биламиз.

У барча инсонлар учун ҳамда барча ҳалқлар учун Худо томонидан юборилган ягона Қутқарувчи ва Нажоткордир. Бу ҳақида биз Муқаддас Китоб бўлмиш Инжилдан ўқишимиз мумкин. Агар Таврот китобларига қарайдиган бўлсак, Раббимиз Исо Масиҳнинг келиши ҳақида кўплаб пайғамбарлар башорат қилганлар. Уларнинг айтган башоратлари эса аллақачон амалга ошди. Хозирги кунда бутун дунё ахолиси Масихнинг иккинчи ташрифини кутиб яшамоқда. Хозир дунёда содир бўлаётган аломатлар, Раббимизнинг иккинчи бор ер юзига келишидан даракдир. Унинг иккинчи бор келиши кўп нарсага чек қўяди. Агар ким унга ишонган бўлса албатта нажот топиши Муқаддас китобларда ёзилгадир. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан Осиё мамлакатлари хақида берилган эшттиришларимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз. Хайр соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top