3:24

Ўрта Осиёда Масихийлик 10

MP3

Ассалому алайку радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Бугунги мавзумизни Ўрта Осиёда масихийликка бағишладик. Бизга қанчалик маълумки Ўрта Осиё мамлакатларида кўплаб мусулмон дўстларимиз яшайди. Ўрта Осиё халқлари азалдан ўзларининг мехмондўстлиги ва очиқ кўнгиллиги билан ажиралиб туришади. Шунингдек бизга қўшни мамлакатлар хам азалдан ўзларининг мехмондўстлиги билан машхурдирлар.Осиё мамлакатларидан бутун дунёга машхур олимлар ва алломалар етишиб чиқишган.

Улар хам ўз даврларида, ўзларидан етарлича ном қолдиришди десак хато қилмаган бўламиз. Шунингдек Ўрта осиёда турли миллатга мансуб ва турли итиқодга амал қилувчилар яшашади. Масалан, йгирманчи асрнинг бошларида Туркистонда ярим милиондан ошиқроқ рус миллатига ва православ динига итиқод қилўвчи дўстларимиз яшашган. Хозирги кунда хам тинч ва тотув яшаб келишмоқда. Осиё мамлакатлари учун доимо кимларнингдир ибодати зарурдир. Чунки Раббимиз Исо Масих фақатгина Руслар учун эмас балки, барча халқлар учун Осмондан, Ўзининг бюклигидан воз кечиб биз яшаб турган ерга ташриф бюрди. Унинг ташрифидан мақсади эса малумдир.

Барча инсонлар Унинг номига ишониб, ўз гунохлари учун Раббимиз Исодан кечирим олишидир. Худога шукуроналар айтсак бўлади чунки Худованд ўз ишини белгиланган вақтда амалга оширишга шошилмаяпти. Айрим пайтларда Исо Масих фақат ибронийлар учун юборилганнажоткор деган гаплпр хам қулоғимизга чалиниб қолади. Агар шундай бўлса Муқаддас китобда, У барча халқларнинг нажоткори деб ёзилмаган бўларди. Энди бир мухим савол пайдо бўлади, шундай экан нима учун Худованд фақат иброний халқи учун келди ёки нима учун иброний халқи билан кўп алоқада бўлди. Хар биримизга яхши маълумки Иброний халқи бундан бир неча йил илгари Мисрликлар томонидан асрликда бўлишган.

Шу асрлик давомида ибронийлар Худовандга кўп маротаба ва йиллар давомида бизни озод қилгин деб мурожат қилишгин. Орадан тахминан тўрт юз йиллар вақт ўтгач Худованд уларнинг илтижосини эшитди. Иброний халқини қулликдан озод қилди. Худованд ягонадир ва У барча халқларнинг нажот хақида билишларини истайди. Бунинг учун Раббимиз Исо Масих Ўзини барча халқларга танитди. Худовандни шунинг учун мақтасак арзийдики, У хох Осиёда бўлсин Хох Ғарбда бўлсин барча халқлар орасида тинчликни сақлаб келмоқда. Хурматли радио тингловчи мухлислар, Агар хар бир инсон Худовандни кимлигини билишни истаса унга мурожат қилмоғи лозим. Худованд Хар биримизни ибодатимизни иштиб ўзини кимлигини кўрсатишга хамиша таёрдир. Азизлар шунинг билан бугунги эшттиришимизни шу ерда якунлаб сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайрлашиб қоламиз. Хайр соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top