3:17

Маданий урф одатлар 05

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Келинг бугун хам сизлар билан маданий урф одатларимиз хақида бироз сухбат юритайлик. Ўзбекларнинг урф одатлари бутун дунёни лол қолдириб келган десак хам хато бўлмайди. Фараз қилинг агар уйингизга узоқдан кимдир мехмонга келиб қолса борми. Албатта ким бўлишидан қаттий назар ош билан сийламасдан хеч қайрга қўйиб юбормаймиз. Албатта унинг олдига турли ширинликар, таъомлар қўйиб мехмон қиламиз. Кимдандир қарз бўлиб бўлса хам албатта ўша мехмонни сийлаймиз.Ушбу урқ одатимиз албатта яхши.

Ўзбекларнинг тўй томошаларини айтмайсизми. Тўйлари хам ажойиб тарзда ўтади. Агар кимдир тўй қилмоқчи бўлса тўй пайтидаги урф одатлар тўй ташвишлари бир неча муддатга чўзилади, десак хам хато бўлмайди. Ўша кимнингдир уйига совчиликка боришдан тортиб, чаллари диесизми,бир йилдан сўнг давом этадиган бешик тўйларигача хаммаси бизларнинг ажойиб урф одатларимиз саналади. Тўғри бу урф одатларимиз орасида айрим ортиқча одатлар хам бордек. Лекин хозир баъази ортиқча одатларимиз ўз ўзидан бу доирадан чиқиб кетаётгандек, лекин уларни ўрнини бошқа одатлар диемизми ёки ким узарлик мусобақаси диемизми умуман шунга ўхшаш одатлар эгаллаб бормоқда.

Кун сайин шу урф одатларимизга нималардир қўшилаётгандек туюлади. Масалан: тўйлардаги ким узарлик. Бир нечта лемузин машиналар, бир нечта қўшиқчилар.Тўй ўтгандан сўнг хам бу одатларни бир неча вақтгача тўхтатиш мушкул бўлади. Чалларидаги бир нечта таомларга тўла тоғаралар хам ким узди мусобақасига айланиб бормоқда. Агар хар бир тўй қилўвчи оила донолик билан иш юритса шунча исровгарчилик ва овворагарчиликка йўл қўйилмаган бўлар эди. Хаддан ташқари йўл қўйиладиган исрофгарчилик хам Худованднинг кўз ўнгида унчали тўғри эмас. Чунки хар биримизни кундалик ризқ рўзимизни Худованд беради. Биз инсонлар эса Худо берган нарсаларни донолик билан ишлатишимиз тўғри бўлар эди. Замон ўзгариши турли урф одатларни пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Лекин шу билан бирга эски хақиқий ўзбек одатларини йўқолиб кетишига сабаб бўлмаслиги керак. Хозирги кунда тўй маросимларида эски урф одатларимизни, фақатгина вилоятимизнинг жанўбий қисмиларида айримларини учратишимиз мумкин. Ўша тўйлар етарли даражада қизиқарли бўлиб ўтиши хам кишини хайратта қолдиради. Азиз тингловчилар келинг ўзимизнинг турли урф одатларимизни сақлаб қолайлик. Токи шу урф одатларимиз келажак авлодларимизга хам насиб этсин ва улар шу урф одатларимиз билан ғрурланиб юришсин. Хурматли тингловчилар шунинг билан бугунги эшттиришимизга шу ерда нўқта қўямизда, келгўси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top