2:54

Турли ҳужумлар

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азизлар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек сиз азиз тингловчиларимиз билан бирга бир неча дақиқа бирга бўламан. Хар бир киши Масихга ўз юрагини топшириб барча гуноҳлари учун тавба қилган пайтида, Худованд ҳам ўз ўрнида шу киши учун абадий ҳаётни совға қилиб беради.

Лекин тавба қилиш учун тайёргарлик ишлари кетаётган бир пайтда шайтон ҳам ўз ўрнида қараб тура олмайди. Бир эслаб кўринг-а азиз тингловчи, сизга кимдир хушхабар айтган пайтларни. Албатта қандайдир қаршиликлар пайдо бўлган бўлса керак. Сабаби нима эканлиги ҳақида бироз бош қотирайлик. Кўпчилик биродарларимиздан эшитганмиз.

Худони таниб билмаган инсонлар бемалол, айрим пайтларда ҳеч қандай муаммосиз хам юришлари мумкин. Сабаб оддий: улар тўла тукис шайтоннинг қуллиги остида. Худди шундай кишиларга Хушхабар айтишни бошласагиз шайтон ҳам бирдан бош кўтариб қолади ва айнан шу кишининг ҳаётида турли муаммоларни келтириб чиқариши турган гап.

Чунки аввал у инсон кимга хизмат қилаётган эди? Энди эса ким томонга қараб юра бошлади? Албатта кимнингдир Худога яқинлашиши шайтонга ёқмайди. Ким ҳам истайди дейсиз ўз аскарларини камайиб боришини? Баъзи пайтларда Хушхабар айтиш даврида унчалик муаммолар бўлмаслиги мумкин. Асосий муаммолар Раббимиз Исо Масихга ишонгандан кейин бошланиши ҳам мумкин.

Шундай муаммолардан айримларини келтириб ўтсак. Масалан ўз уйимиздагилар томонидан бўладиган айрим қаршиликлар. Матто Хушхабар китобининг 10:36 оятини ўқисак шундай ёзилган оятни кўришимиз мумкин. “Одамнинг душманлари ўз уйидагилар бўлади”. Яна иккинчи қаршилик эса давлат томонидан бўлиши ҳам мумкин. Яна шу бобнинг 18 оятида шундай ёзилганини кўришимиз мумкин.

“Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар ,сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар”. Тўғрисини тан олиб айтишимиз лозим, кўпчилик биродарлар муаммоларга унчалик дош бера олмайдилар. Юқорида айтиб ўтганимиздек шайтон ўзидаги бор кучини ишга соладики, шу инсон Худога яқинлашмасин.

Лекин азиз биродар доимо ёдда сақланг, ҳаворий Бутурус айтганидек “охиригача чидаган инсон қутилади”. Худованд билан яшаш қанчалик яхши эканлигини фақат У билан яшаган инсонгина билиши мумкин. Юз берадиган муаммолар эса барчаси вақтинчаликдир. Агар имонда мустаҳкам туриб, Худованд билан бирга бўлсак ҳар қандай ёвуз куч ҳам мажбур бўлади, бундай инсонни тарк этишга. Хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top