Ассалому алайкум хурматли радио мухлислар. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек.
Раббимиз Исо Масиҳга ишонган одамда ҳақиқатан ҳам, ўзининг нажот топгани ё топмагани ҳақидаги шубҳаларнинг пайдо бўлиши ажабланарли эмас. У қандайдир ажойиб, жозибали кечинмаларни кутган эди, бироқ унинг ҳаётида бундай воқеалар содир бўлмади. У, энди гуноҳ билан курашмайман, деб кутган эди. Бироқ акси бўлиб чиқди. У бу курашнинг аслида зўрайиб бораётганини кўради.
Шу сабабли у руҳан тушкунликка тушади ва ўзининг нажотга эга бўлганини қандай қилиб билиб олиши мумкинлиги ҳақида бош қотиради. Лекин шунга ўхшаш воқеалар содир бўлганида Муқаддас китоб булар хақида нималар деб айтади? Биз савол–жавоб йўли билан Худога нажот умидида ёлворган одам нажотга эга бўлганини қандай қилиб билиб олиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Албатта Муқаддас Китоб Худонинг Каломими деган савол шундай кишиларнинг фикрида биринчи пайдо бўладиган саволлардан бири?
Ушбу саволга эса Муқаддас китобнинг ўзидан жавоб топишга харакат қиламиз. Жавоб эса Тимўтийга иккинчи мактубининг 3:16,17 оятларида ёзилган. Шунга ўхшаш саволлардан яна бири шундай жаранглайди, Худо Ўз Сўзига содиқми? Жавобни эса Матто хушхабарининг 5:18 оятидан топишимиз мумкин. Сиз қачон бўлса-да Худо олдида ўзингизнинг гуноҳкор эканлигингизни тан олиб, Масиҳ Сизнинг Ўринбосарингиз сифатида амалга оширган иш асосида Унинг Сизни кечиришини сўраганмисиз?
Агар Сиз бу саволларнинг ҳаммасига ҳозирнинг ўзидаёқ самимий равишда ва виждонан “ҳа” деб жавоб бера олсангиз, биз Сиздан: “Нажотга эгамисиз?” деб сураймиз. Ягона оқилона жавоб мана бундай: “Албатта, мен нажотга эгаман. Алдашга қодир бўлмаган Худо, агар мен Унинг Ўғлига ишонсам менга нажот беришини ваъда қилган. Мен Нажоткорни қабул қилдим ва шу сабабли нажотга эгаман”. Худонинг Каломи шундай дейди: “Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман.
Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир”. Худо ёнига гуноҳкор сифатида келиб, Ундан Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи кечирим сўраган бирон киши ҳали рад жавобини олмаган. Юҳанно 6:37. Муаммо, одамлар Муқаддас Китобдан кўра ўз ҳиссиётларига кўпроқ суянишларидадур. Муқаддас Китоб, Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси нажотга эга, дейди. Бироқ инсон бундай дейди: “Мен нажотга эга эканлигимни ҳис қилмаяпман.
Агар мен чиндан нажотга эга бўлсам шубҳаланиб, қўрқиб, васвасага тушиб, ҳаяжонланиб азоб тормас эдим. Бу шубҳасиз. Кеча мен ўзимни нажотга эга бўлгандай ҳис қилаётган эдим, бугун эса ундай эмас.” Одамлар Муқаддас Китобдаги сўзларнинг ҳаққонийлигидан шубҳаланадилар ва ўз ҳиссиётларига ишонадилар. Азиз радио тингловчи, сизга шуни тилаган бўлардик хеч қачон нажотга эга эканлигингизга шубха қилманг. Хайр саломат бўлинглар.