Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радиомиз орқали учрашганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар келинг бугунги мавзумизни мехмондорчилик мавзусига бағишласак. Бизнинг халқимиз яъни ўзбек халқи доимо мехмондуст бўлиб келган ва манашу мехмондўстлиги билан ва бағри кенглиги қолаверса кўнгли очиқлилиги билан, бошқа халқлар орасида жуда машхурдир. Доно халқимизнинг бир ажойиб ва тўғри айтилган гапи бор. У шундай айтилади: “ Мехмон келса эшикдан ризқи келар тешикдан”, хақиқатдан хам эътибор берган бўлсангиз, уйимизга мехмон келса доимо Осмондаги отамиз уларнинг ризқини хам беради.
Хар бир хонадонда айрим пайтларда бўлиб турганидек,айрим пайтлари камчиликлар бўлиши мумкин. Шундай пайтларда мехмон ташриф бюриб қолса хам. Худованд қандайдир йўл биландир дастурхонимизни тўкин сочин қилади. Лекин кўпинча биз бунга эътибор қилмаймиз. Ёки худдик ўзимиз шу нарсаларни қандайдир йўл билан топиб келгандек туюлаверади. Аслида эса Худованд биз ва мехмонларимиз хақида қайғураётганини тушунишимиз бироз қийинроқдир.Ха азиз мезбонлар, агар Худованднинг фарзанди бўлсак У биз учун муъжиза қилишга таёрдир, кимлардир орқали ўз- ўзидан дастурхонимиз устида нималардир пайдо бўлади.Бундан шуни англаш мумкинки Худованд доимо ўз фарзандларини шарманда қилмайди ва хар биримизни хамда уйимизни баракалайди.
Мехмондорчилик хақида гап борар экан, шахсан мен мехмондорчиликни ўзбек халқи ажойиб тарзда бажаради деб ўйлайман. Ўйлайманки бошқа биродарларимиз хам шу фикримни инкор этишмайди. Эътибор беринг-а, кўпинча дуконлардан қиммат-қиммат ширинликлар, хар хил писта бодомларни мехмонлар учун деб сотиб оламиз ва қайиргадир олиб яшириб қўямиз. Бу дегани ўзи емаса хам албатта келган мехмонни биринчи бўлиб қорнини тўйдиради деганидир. Бу ажойиб хислат учун халқимизнинг бағри кейнглигига тан бермай иложи йўқ. Албатта кимдир зарур иш билан келган бўлиши мумкин. Мезбон албатта биладики у киши шошиб турибди. Шундай бўлсада у кишига хам бир пиёла чой таклиф қилади. Биз халқимизнинг манашу ютуқлари билан мақтансак арзийди.
Агар эрталаблари кимдир халқ учун ош бераётганини кўрган бўлсангиз, ўша жойга истаган киши хам бориб бир лаган ош еб яна йўлида давом этиши хам мумкин. Хеч ким сен ким, нима учун бу ерга келдинг деб елкасидан итариб ташқарига хайдамайди. Агар кимдир гапларимизга ишонгиси келмаса тажриба сифатида бир синаб кўринг. Ишонамизки гапларимизнинг тўғри эканлигига ўзингиз хам амин бўласиз. Республикамизнинг истаган вилоятларига бориб қолсангиз инсонларнинг мехрибонлигини, мехмондўстлигини кўриб бошингиз осмонга етади. Балки бошқа халқларда хам шундай мехмондўстлик бордир. Лекин мен ишонч билан айтоламанки бошқа мамлакатдан бўндай мехмондўстликни учиратиш бирмунча қийин бўлса керак. Юқорида айтганимиздек ўзбек халқи мехмон дўст халқдир. Бу эса халқимизнинг ютуқларидан бири ва халқимизни бутун дунёга танитадиган ажойиб хислатдир. Хайр саломат бўлинглар.