Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфир орқали сизлар билан дийдор учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Келинг хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз орқали сизлар билан мехмондорчилик хақида сўз юритайлик. Хурматли радио тингловчилар Муқаддас китобда мехмондорчилик хақида етарли даражади кўп гапирилади. Ўйлаймизки бундан кўзланган асосий мақсад, хар биримизга мехмондўст бўлишни ўргатиш бўлса керак. Келинг римликларга мактубининг ўн иккинчи боби ўн учинчи оятини кўриб чиқайлик: “ Имонлиларнинг эхтиёжларини таъминлашда иштирок этинглар.
Мехмондўст бўлишга жон куйдиринглар”. Ха албатта биз бошқаларга нисбатан мехмон дўст бўлишимиз екрак. Уйимизга ташриф бюрган хар қандай инсонларни мехмон сифатида кутиб олмоғимиз зарур. Бу дегани иложи борича мехмонларни хурсанд қилиб, кўнглини кўтаришга харакат қилишдир. Бу эса бизнинг халқимиздаги бўлган энг олий хислатлардан бири десак хам бўлади. Шу оятни ўқиганимизда бир савол пайдо бўлади. Биз қандай қилиб бошқаларнинг эхтиёжини тўлдиришимиз мумкин. Бизга яхши маълумки мехмондорчиликни, бизнинг халқимиз фақатгина чой бериш билан кутмайди.
Албатта бозор учар қилинади. Энг эхши таомлар таёрланади. Иложи борича мехмонларни хурсанд қилиб, кўнглини кўтаришга харакат қилишади. Агар яна муқаддас китобга мурожат қиладиган бўлсак, Раббимиз Исо Масихнинг Марям ва мартанинг уйида мехмон бўлганлигини кўришимиз мумкин. Албатта ушбу мезбонлардан бири Раббимизнинг қўл ва оёқларига сув қуйиб унга илтифот кўрсатди. Иккинчиси эса мехмон учун озиқ овқатлар тайёрлаш билан оввора бўлган. Ўйлайманки иккиси хам мехмонлар учун зарур бўлган ишларни бажариш билан оввора эдилар.
Агар ушбу воқеани хозирги кунга солиштирсак хозир хам уйимизга ташриф бюрган мехмонни қўлига сув қуйиб уни яхши дам олиши учун шароит яратиб берамиз. Шу билан бирга мехмонни қорнини тўйдиришга хам харакат қиламиз. Лекин мехмондорчилик пайтида энг мухим нарсалардан яна бири. Мехмонни очиқ чехра билан кутиб олиш ва хурсандчилик билан кузатишдир. Тўғри бъази пайтларда кўнглингизга ўтирмаган инсон хам сизникига ташриф бюриши мумкин. Лекин хар биримиз Худованднинг олдида ўз бурчимизни адо этмоғимиз лозим. Уйингизга ким мехмон бўлиб келишидан қаттий назар очиқ кўнгилли билан кутиб олинг.
Манашу нарса мехмондорчиликнинг асосий сирларидан бири. Чунки мехмонни олдига турли хил қиммат бахо таъомлар қўйишингиз мумкин. Шу билан бирга бир оғиз қўпол сўз ёки кайфиятнинг ёмонлиги, мехмон учун янада қимматга тушиши мумкин. Хурматли тингловчи бир эслаб кўрайлиг-а! Раббимиз Исо Масих хожда осилиб турган пайтини. У қанчалик қийналган эди. Одамлар уни устидан кулишди. Лекин Раббимиз ўша инсонларни кечиришини Худодан илтижо қилиб сўради. Буни қанжалик қийин эканлигини бир кўз олдимизга келтириб кўрайлига! Хурматли тингловчи биз ишонамизки хар биримиз мехмондорчилик қилишни яхши биламиз ва ўз ўрнига қўйиб қўямиз. Хайр соғ омон бўлинг.