Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар.Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар келинг бугун хам мехмондорчиликка оид бўлган айрим нарсалар хақида сухбатлашсак. Биз қай тарзда мехмон кутишимиз лозим. Тасаввўр қилинг уйингизга мехмон ташриф бюрди. Албатта бизлардан талаб этиладиган биринчи нарса мехмонларни очиқ чехра билан кутиб олишдир. Майли балким келган мехмон унчалик вақтида келмади ёки сизнинг кунглингизга унчалик ўтирмайди.
Лекин барибир биз уларни очиқ чехра билан ва хуш момилалик билан кутиб олмоғимиз шарт. Муқаддас китобдан бир эсга олайлик. Раббимиз Исо Масих доимо инсонларга нисбатан очиқ кўнгил бўлган. Хатто У ўзи берган амирларда айтиб ўтадики душманларингизни хам севинглар деб. Албатта ушбу амирда айтиб ўтилганларни бажаришимиз бизга нисбатан бир мунча қийинчиликлар туғдиради. Лекин но илож Раббимиз айтганларини бажаришга харакат қилмоғимиз керак. Шундагина оиламизда Унинг баракаси намоён бўлади. Менга бир дўстим ўз бошидан кечирган бир воқеани айтиб берган эди.
Кунларнинг бирида дўстим билан бирга ишлайдиган киши бир неча кишиларни уйига мехмонга чақиради. Мехмондорчилик тугагандан сунг вақт анча кеч бўлиб қолганлигини кўришган мезбонлар уларни уйларига қайтиб кетмасликни таклиф қилади. Шунда бугун бизникида ётиб қолинглар деб илтимос қилишади мезбонлар. Улар айтишади: бизникида ётиб қолиш учун имконият бор, фақатгина кроватимиз йўқ деб. Шунда мезбон уларни ўз машинасида, бир дам олиш оромгохига олиб бориб бугун шу ерда кроватда ётиб қоласизлар деб, барча кетадиган харажатларни ўз чунтагидан тўлаб уларни яхши дам олишлари учун шароит қилиб беради.
Манашуни оли жаноблик деб айтсак бўлади. Чунки ўз уйига мехмонларни чақирган мезбон охиригача мехмонларга хамма шароитларни яратиб беришга харакат қилди. Шу орқали эса мехмонларга бўлган хурматини намоён қилди. Балким “ Мехмон отангдан улуғ “деган мақолни ушбу ўринда ишлатсак мақул бўлар. Хар бир мехмондорчиликка ташриф бюрган кишилар хам мезбонни шароитини инобатга олмоғи зарур. Шу сабабдан менга хамма нарса мумкин деб ўзимизга эрк бериб юбориш хам унчалик тўғри келмайди. Айтмоқчимизки хамма нарсанинг хам чегараси бор деб.
Бу нарсалар хақида сизларга эслатиб ўтиш унчалик тўғри бўлмас,чунки бизнинг халқимиз мехмон кутишни хам шунингдек мезбон бўлишни хам ўз ўрнига қўя олади.Ха бизнинг халқимиз шундай бағри кенг, очиқ кўнгил, хамда хушмомила инсонлардир.Энг мухими дастурхонда хеч нарса бўлмаса хам бир пиёла чой билан мехмонларни ширинсўзлик билан кутиб олишдир. Хурматли радио тингловчи мухлислар шу ерда сухбатимизга якун ясасакда, келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайрлашсак. Хайр омон бўлинглар.