Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда мехмондорчиликка бағишланган эшттиришимиз. Мехмондорчилик бу ёру дустларни уйимизга чақириб, бир пиёла чой бериб мазза қилиб сухбатлашишдан иборат. Кўпинча биз ўйлаймизки, агар уйимизга мехмон келмоқчи бўлса, ўзимиз ва мехмонлар яхши кўрадиган таъомларни пиширишимиз керак деб. Бу хам ўз йўлига. Лекин мехмондорчилик қилганимизда энг мухим нарсани эсдан чиқармаслигимиз зарурдир. Бу хам бўлса мехмонларни кўнглига йўл топиш демакдир.
Албатта имонлилар oрасида бўладиган мехмондорчилик ўзига яраша бўлиши керак. Уйингизга бир иккита биродарларингиз ташриф бюрса улар билан албатта Раббимиз хақида гаплашиш мумкин. Агарда янги мехмонлар ташриф бюрса уларга хам аста секин Раббимизнинг ўлими ва айнан нима учун шу ўлимни танлаганлигини сабаблари хақида сухбатлашиш мумкин.Хар бир нарсани ўз чегараси бўлганидек мехмонларни кўнглига хам қаранг. Агар улар сизни эштишни истамасалар яхшиси гапирмаганингиз маъқулдир. Мехмондорчилик деганда фақатгина уйимизга ташриф бюрадиган инсонларни тушунмаслигимиз керак.
Сиз қатнаётган ибодатхонада хам куплаб хар биримизнинг ёрдамимизга мухтож инсонлар топилади. Агар ибодатхонага янги бир инсон келиб қўшилса албатта у билан яқинроқ танишиш учун уйингизга мехмонга чақиришингиз мумкин. Шу ўринда бир мисол келтириб ўтмоқчиман. Бир қари кампир ўзининг оладиган пенсиясини кўп қисмини ибодахонага бориш учун сарфлайди. Айниқса якшанба кунлари бироз пулини тежаш мақсадида Эрталабки йиғилишдан сунг, бир ўзи ошхонага кириб овқатланади. Овқатланиб бўлганидан сунг, ёки кутибхонага кириб китоб ўишни давом эттирар экан ёки бўлмаса бир ўзи паркда сайр қилиб кечки йиғилишгача вақт ўтказар экан.
Бу кампир шу аснода тўрт йилни ўтқазибди. Охир оқибат бир куни йғилишда ўрнидан туриб кўз ёшлари билан шу хақида гапириб берибдида ибодатхонадан кетиш режасини хаммага айтиб берибди. Шунда, бир ўзига ўхшаган кампир уни биргаликда тушлик қилиш учун уни уйига таклиф қилибди. Ушбу тушлик эса бу кампир учун умридаги охирги тушлик бўлган экан. Хурматли тингловчилар ушбу гапларимиз афсона эмас, балки айни хақиқатдир. Шунинг учун хар бир ибодатхона ва хар бир ибодатхона иштирокчиларининг биринчи вазифаларидан бири бошқаларга хам тэътибо қилишдадир.
Хурматли радио тингловчи мухлислар хар бир имонли киши нафаққт ибодатхонадаги кишиларга қолаверса ён атрофимиздаги кишиларга хам эътиборли бўлмоғимиз зарурдир. Балки кимдир хеч нарсага мухтож бўлмаслиги мумкин. Лекин беш қўл баравар эмас. Хар бир ибодатхонада сизга мухтож бўлган инсонлар кўплаб топилади. Майли у инсоннинг камчиликлари бўлсин. Майли у инсонни сиз унчалик хуш кўрмаслигингиз мумкин. Лекин мехмонга чақириб у билан бироз сухбатлашинг ва Худованд сизга Ўзининг мархаматини беради. Қолаверса Масихийликнинг чуқур мағзида хам, бир биримизга бўлган эътибор хақида тез тез эштиб турамиз. Хайр саломат бўлинглар.