Биласизларми, меҳмондўстлик ҳақидаги гаплар одамларни тез-тез хижолат қилади. У кўплаб “ноқулай” саволларни кутаради. Кўплаб масиҳийлар меҳмондўстлик амрлари ҳақида эшитиб ушбу амрларга риоя қилмаслиги учун кўп сабабларни ўйлаб топадилар. Масалан: менинг уйим кичкина, мен ўзим зўрға кун кечиряпман, менинг вақтим йўқ, менинг эса қобилиятим йўқ ва хоказо. Бироқ масиҳийлар Худонинг иродасини бажаришлари керак. Павлус Римдаги масиҳийларга мурожаат қилиб, меҳмондўст бўлиш бўрчлари ҳақида гапиради. У шундай деб айтади: “Имонлиларнинг эҳтиёжларини таъминлашда иштирок этинглар. Меҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар”.
Масиҳдаги биродарлар каби биз иноқ оила бўлишимиз лозим. Биз бирга бўлишимиз, бир биримизни севишимиз ва бир биримиз ҳақида ғамҳўрлик қилишимиз керак. Уйларимизнинг эшиклари ёпиқ қоладиган бўлса, биз буни қандай қилоламиз? Меҳмондўст бўлиб эса биз бутунлай Худога бағишланган янги ҳаёт кечираётганимизни атрофдагиларга намоён қиладиган бўламиз. Бундан ташқари, меҳмондўстлик ҳақидаги амрлар Муқаддас Руҳ орқали берилганини эътиборсиз қолдирмасдан биз қандай маданиятга тегишли бўлганига қарамай уларга риоя қилишимиз лозим. Бу амр ҳамма масиҳийларга тегишли, нафақат қандайдир бир маданий мухитда тарбия олган ёки танланган масиҳийларга. Агар меҳмондорчилик амрни бажаришга кучингиз етмаса, Худодан сўранг, агар донолик етмаса, буни ҳам Худодан сўранг. Ва У беради.
Калом меҳмондўст амрлари масиҳий жамиятда муҳим рол уйнашини айтади. Бир биримизни севиш ҳақида амр берилганлиги учун биз Янги Аҳдда меҳмондўстлик амри борлигига хайрон бўлишимиз керак эмас. Бу амрни ҳамма масиҳийлар бажаришлари керак – Худога итоат қилиш тартибида. Масиҳийлик меҳмондўстлик – бу шахсий танлов масаласи эмас. Бу пул ва ёш, социал холат, жинсий мансублик ёки одамнинг қанақадир сифатларининг масаласи ҳам эмас. Масиҳий меҳмондўстлик – бу Худога қулоқ солиш масаласи. Инжилда “жон куйдириш” деб таржима қилинган грек сўзи диоко сўзма-сўз “курашиш” ёки “руёбга чиқариш учун имконият излаш” деб таржима қилинади.
Умуман олганда, биз меҳмондўст бўлиш учун “имкониятни изламаймиз”, лекин Муқаддас Китобда биз айнан шундай қилишимиз керак. Шунинг учун биз меҳмондорчиликни кўрсатиш имкониятини қидиришимиз керак, бундай имконятга эришишимиз ва уни бор куч билан амалга оширишимиз керак. Биз меҳмонларни қандай яхши кутиб олишимиз ҳақида уйлашимиз керак, бизга бундай имконият берилиши учун ибодат қилишимиз керак. Римликларга мактубига бўлган изоҳларида Ричард Ленски шундай ёзади: “Меҳмондорчилик масалисига келадиган бўлсак – бу ҳақида жон куйдиринглар!.. Меҳмондорчиликни кўрсатиш имконияти кетидан “қувалаш” керак, худди овчи хайвонни қувалагандай, кейин эса шодлик билан улжани уйга олиб бориш керак”.
Биз ҳар доим ҳам меҳмондўст бўлишга интилишимиз керак, нафақат вазият буни талаб қилганида. Ва шу орқали биродарларимизга ўз севгимизни намоён қилишимиз керак.