3:26

Меҳмондўстлик 43

MP3

Ҳаммамиз ҳам меҳмондўст бўлишга интиламиз, чунки бу Худонинг иродасидир. Лекин биз буни қандай қиламиз? Биринчи Бутрус тўртинчи боб тўққизинчи оятида шундай ёзилган: “Ўзаро зорланмай меҳмондўстлик қилинглар”. Зорланиш севгининг ўсишига, кўпайишига ёрдам бермайди; аксинча, у ноқулайликка, норозиликка ва умидсизликка олиб келади. Зорланишнинг акси эса – бу хурсандчилик, ноқулайликларга энтузиазм билан тайёр бўлиш ва меҳмонларни кутиб олиш ташвишларини ўзига олишдир. Меҳмондорчиликни билдириш – бу қурбон қилишнинг усулларидан биридир, Худо эса “рози бўлиб берувчини севади”. Шунинг учун, келинглар, меҳмонларни кутиб олганимизда Худодан қувонч руҳини беришини сўрайлик.

Меҳмондорчилик ташвишлари бизни онсон ғазаблантириши мумкин. Меҳмондорчилик модадан чиққан оғир меҳнатни талаб қилади. У бизга қимматга тушиши мумкин ва кўпинча ноқулайликни туғдиради. У вақтни талаб қилади. У оилада қандайдир нотинчлик яратади. Баъзида меҳмонлар Масиҳдаги биродарларнинг яхши муносабатини кўриб нотўғри гапларни тарқатиши хам мумкин. Қувғин пайтларда эса меҳмондўст бўлиш ҳатто хавфли ҳам бўлади.

Шундай қилиб меҳмондорчилик тести бизнинг Худога ва Унинг халқига бўлган севгимизнинг энг амалий, аниқ синовидир. Севги абстракт, тушунарсиз тушунча бўлиши мумкин; меҳмондорчилик эса аниқ ва сезиладиган. Биз бир биримизга нисбатан бўлган севгининг кўплигига камдан кам нолиймиз, лекин меҳмондорчилик билан боғлиқ бўлган ноқулайликларга нолишга тайёрмиз. Меҳмондорчилик – бу амалдаги севги. Меҳмондорчилик – бу севгининг мускул ва танаси. Меҳмондорчиликни кўрсатган пайтида бизнинг севгимиз синалади.

Одаттда биз ҳаммамиз худбинмиз, худбинлик эса – меҳмондорчиликнинг энг ашаддий душманидир. Биз ноқулайликларни хис қилишни хоҳламаймиз. Биз бошқа одамларга ўз қимматбахо вақтимизни сарфлашни ва уларни уйларимизга киргизишни истамаймиз. Биз ўз қулайликларимизнинг қулимиз. Биз бошқа одамларнинг муаммоларига вақтимизни ажратмай ўз ишларимиз билан шуғулланишимиз учун эркин бўлишни хоҳлаймиз. Биз меҳмондорчилик талаб қиладиган жавобгарлик ва ғамҳўрликни ўзимизга олишимизни хоҳламаймиз. Биз қизғанчиқмиз ва бошқалар билан ўз овқатимизни, уйимизни ёки пулимизни бўлишишни истамаймиз. Бизларга зиён етқазилади деб қурқамиз.

Бунинг ҳаммаси худбинлик, худбинлик эса – гуноҳ. Худбинлик – бу руҳ эмас, тана бошқарадиган олдинги ҳаётимизнинг белгисидир. Худбин бўлиш – бу дегани, фақат дунё нарсалари билан банд бўлиш, бу эса севги меҳмондорчилик амрларига ва Исо Масиҳ сўзда ва амалда ўргатган барча нарсаларга зид келади. Масиҳ биз учун намунадир. У Ўз ҳаётида бошқалар учун яшади. Шунинг учун биз ўз худбинлигимизни гуноҳ каби Худони ва Унинг одамлари олдида эътироф этишимиз керак. Нажоткор бизга хизмат қилгандай биз ҳам бир биримизга хизмат қилиш имкониятини қидиришимиз керак, ва шу орқали У Ўз халқида кўрмоқчи бўлган севгини намоён қилишимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top