Ибронийлар мактубининг муаллифи ўн учинчи бобида шундай ёзган: “Меҳмондўстликни унутманглар; баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутганлар”. Ушбу сўзлар Мактубни ўқиганларини албатта руҳлантиришлари ва меҳмондорчиликнинг муҳимлигини намоён қилиши керак эди. Бу Мактуб яҳудий масиҳийларга йулланган эди, улар эса Эски Аҳдни яхши билар эдилар. Иброҳим ва Сора, Лут, Гидўн ҳамда Шимшўннинг ота-онаси нотаниш кишиларга меҳмондўст бўлиб Худонинг элчиларини қабул қилганларни билганлар.
Меҳмондорчилик кўрсатиш кўпинча кутилмаган мукофот ва марҳамат олишга олиб келади. Меҳмон ва мезбоннинг ўзаро муносабатида айнан меҳмон мезбонни марҳаматлайди. Марҳаматни эса ҳам мезбон ҳам меҳмон олади. Меҳмонларни кутганимизда биз ҳақиқатдан ҳам фаришталарни қабул қилганмиз. Меҳмонлар бизга ҳар қандай хизмат кўрсатишган. Улар уйимизга ҳамма касалликлардан малхам келтирганлар. Албатта хақиқатдан хам шундай бўлишини истасак хар биримиз мехмондўст бўлмоғимиз керакдир. Улар яъни мехмонлар бизларни руҳлантиради.
Бизлар билан ўз билимлари ва ҳаёт тажрибаси билан бўлишaдилар. Улар бизга янги горизонтларини очиб имонимизни мустаҳкамлайдилар. Улар бизга Масиҳнинг севгисини намоён қиладилар. Меҳмондорчиликни билдириш учун ҳеч қачон фақат марҳаматга эга бўлиш интилишимиз сабаб бўлмаслиги керак. Лекин барибир улар бизларга берилади, агар биз одамларга нисбатан бағрикенг бўлсак. Биз шуни эсимизда тутишимиз керак: Раббимиз бизга, қачон биз Унинг одамларига меҳмондорчиликни билдирсак биз Унинг Ўзига меҳмондорчиликни билдирган бўламиз деб ўргатган.
Исо Раббимиз шундай деган: “Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир”. Қани эди биз уйларимизнинг эшикларини ўз биродарларимизга очаётганда, Раббий Исо Масиҳни уйимизга таклиф қилишимизни эсимизда тутсак! Агар биз бу ҳақиқатни англасак, шу ҳақиқат одамларга хизмат қилиш қарашларимизни ўзгартиради, ва айниқса муаммоси бор одамларга нисбатан.
Дарҳақиқат, ҳар бир меҳмон ҳурматга лойиқ, у – абадий яшайдиган бебаҳо шахсдир. Биз ҳар бир меҳмонни худди Худонинг фариштасини ёки Раббимизнинг Ўзини қутиб олгандай меҳмон қилишимиз керак. Ҳамма меҳмонлар жуда муҳим. Иброҳим учун фаришталарни қабул қилиш қандай шарафли бўлган бўлса, бизлар учун ҳам Худонинг хизматчиларини қабул қилиш шарафлидир. Шаҳримизга масиҳийлар келганда, яшаш ёки ишлаш учун вақтинчалик бўлса ҳам, биз уларни яхши кутиб олишимиз шарт ва Худонинг муқаддаслари юксак номини оқлашимиз учун уларга ёрдам беришимиз керак. Келинглар Аюб пайғамбардан ибрат олайлик. У шундай айтган: “Мусофир кучада тунамаган; эшикларни ўткинчига очганман”.Келинг хурматли биродарлар доимо бир биримизга нисбатан қолаверса ўз яқинларимизга ва бегона инсонларга нисбатан хам мехмондўст бўлайлик .