Ассалому алайкум хурматли эшттиришимизнинг доймий мухлислар. Азиз тингловчилар сизлар билан радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз тингловчи агар бошқа миллат кишиларидан ўзбек халқи бошқалардан нимаси билан ажралиб туради деган савол берсангиз ишонамизки кўпчилиги мехмондўстлиги билан деган жавобни беришади. Хаммамиз ҳам шу жумладан бошқа миллат вакиллари хам меҳмондўст бўлишга интиламиз, чунки бу Худонинг иродасидир.
Агар Мўқаддас китобнинг Биринчи Бутрус тўртинчи боб тўққизинчи оятини ўқиб кўрсангиз шундай ёзилган оятни кўришингиз мумкин: “Ўзаро зорланмай меҳмондўстлик қилинглар”. Зорланиш севгининг ўсишига, кўпайишига ёрдам бермайди; аксинча, норозиликка ва умидсизликка олиб келади. Зорланишнинг акси эса – бу хурсандчилик. Мен шахсан шундай нарсани гувохи бўлганман. Айрим дўстларимизни уйига борсангиз, ё хотини ёки эрининг нимагадир келган мехмондан норозилигини кўришингиз мумкин.
Албатта бундай пайтларда мехмон хам бироз ўзини ноқулай хис этиши мумкин. Агар шундай воқеаларга дуч келсангиз шундай оилалар учун худованддан ибодат орқали сўранг. Отамиз уларга хам мехмонларга бўлган муносабатни ўргатсин. Юқорида айтиб ўтганимиздек ибодат орқали орадан бир неча йиллар ўтиб шундай оилаларнинг яхши тарафга ўзгарганини ўз кўзим билан кўрганман. Бошқаларга нисбатан меҳмондўст бўлиш бу ўзини ва вақтини қурбон қилишнинг усулларидан биридир, Худо эса “рози бўлиб берувчини севади”. Шунинг учун, келинглар, меҳмонларни кутиб олганимизда Худодан қувонч руҳини беришини сўрайлик.
Меҳмондорчилик ташвишлари бизни онсон ғазаблантириши мумкин. айниқса кўпчиликка нисбатан мезбон бўлиб уларни кутиб олиш анча қийинчилик туғдириши мумкин. Хатто оилада баъзи бир тушунмовчиликларни хам келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун бундай вазиятларда ўзингизга кўпироқ ёрдамчиларни ёнлашингиз тўғрироқ бўларди деб маслахат берардик. Кўпчиликка нисбатан мезбонлик қилиш биринчидан қимматга тушиши мумкин ва кўпинча шу орқали оилада бир бирини тушунмаслик келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун азиз тингловчилар, биродарлар орасидаги мехмондорчиликни тўғри қабўл қилишга ўрганишимиз керак. Бир дўстим айтиб берган эди.
бир нечта биродарлар ўзаро гап ўйнашади. Шу биродарлар орасида хар хил тоифадаги инсонлар хам бўлишган. Кимдир ўзига тўқ оила бўлса, кимдир сал ундан кўра оддийроқ оила. Дўстимизнинг айтишига қараганда орадан бироз вақт ўтиб, гап хам ким ошди мусобақасига айланиб кетган экан. Кимдир икки хил овқат билан дўстларини сийласа бошқаси бешта овқат таёрлар экан. Охир оқибат биродарларнинг орасида келишмовчиликкача боришган экан. Бу осмондан олинган гаплар эмас. Биродарларимиз орасида бўлиб ўтган воқеа. Азизлар мехмондорчилик бу ким ошди савдоси эмас, аксинча ким биландир бир пиёла чой устида мазза қилиб сухбат қуришдир. Яна ким билади диесиз. Хамманинг ихтиёри ўз қулида. Шунинг билан эшттиришимиз ўз нихоясига етди хайр омон бўлинглар.