3:43

Меҳмондорчилик 58

MP3

Ассалому алейкум радиоэфиримизнинг севимли мухлислари. Бугунги эшиттиришимизни биз меҳмондорчилик мавзусига бағишлаймиз. Меҳмондорчилик бу Худованд томонидан берилган инъомларидан биридир. Ҳаммамиз ҳам инъомларга эгамиз, лекин бирортамиз ҳам ҳамма инъомларга эга эмас. Шунинг учун биз бир биримизга муҳтожмиз ва керакмиз. Бириси экади, бошқаси ўради… учинчиси эса уларга хизмат қилади. Биз қандай қилиб хизматчиларга хизмат кўрсатишимиз мумкин? Мавзуимиз меғмондорчиликка бағишланганлиги учун биз уларга меҳмондорчилигимиз орқали ҳам ёрдам беришимиз мумкин.

Ҳаворий Павлус Филимўнга йўллаган мактубида шундай ёзган: “Бундан ташқари, менга бир турар жой ҳам тайёрла. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига умид қиламан”. Бу сўзлардан шуни билишимиз мумкинки, Филимўн биродарларига меҳмондорчилиги билан хизмат қилган деб. Хозирги замонга ухшаб ўша пайтларда ҳам меҳмонхоналар қиммат эди, шунинг учун ҳаворийлар биродарларникида бир неча вақтлаб яшардилар. Лекин бирортасига малол келмасин, деб кечаю кундуз меҳнат қилардилар. Биламизки, хаворийлар Хушхабарни етказиш учун жуда кўп сафарга чиққанлар. Агар улар фақат меҳмонхоналарда тухтаганларида эди улар бой, ёки қандайдир бизнесга эга бўлиши керак эди. Ёки ҳеч қаерга бормасликлари ва Хушхабар айтмасликлари керак эди.

Раббий Исо етмиш шогирдни воизлик сафарига жўнатаётганида уларга шундай айтган: “Қайси уйга кирсангизлар, аввал бошда: “Уйингизга тинчлик бўлсин”, деб салом беринглар. Агар у ерда бирор тинчликсевар бўлса, унинг боши саломат бўлади. Бўлмаса, саломингиз сизларга қайтиб келади. Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики берсалар, уни еб-ичинглар. Чунки меҳнаткаш ўз меҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар. Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганини енглар. Ўша ерда касалларга шифо бериб, уларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар”. Бу сўзларини сиз Луқо хушхабарининг тўққизинчи бобида ўқишингиз мумкин. Меҳмондорчилигимизни кўрсатиб биз албатта Худонинг марҳаматига сазовор бўламиз. Бундан кейин Исо шундай давом этади: “Агарда қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда кўча-кзйда баралла: “Шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб, ўзингизга қолдириб кетяпмиз. Бироқ шунга қарамай билиб қўйинглар, Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар. Сизларга гапим шуки, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм шаҳрининг ҳоли енгилроқ бўлади”.

Шундай қилиб азиз тингловчилар, мехмондўст бўлайлик. Чунки энг олий хислат – бу севгидир. Севгига тўлган юракгина ҳақиқий меҳмондўст бўлолади. Севгини эса Худованд беради, чунки Худонинг Ўзи – севгидир. Севги – бу ҳис-туйғудан кўпрок нарсани англатади, севги – бу ҳаракатдир. Эшиттиришимизни биринчи Юҳаннонинг тўртинчи бобида ёзилган сўзлар билан якун ясаб сизлар билан ҳайрлашамиз. “Агар бирор киши “Худони севаман” деса-ю, биродаридан нафратланса, у ёлғончидир. Кўриб турган биродарини севмаса, кўрмаган Худони қандай сева олар экан?! Ким Худони севса, биродарини ҳам севмоғи лозим, деган амрни биз Масиҳдан олганмиз”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top