Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Яна эфирда мехмондорчиликка бағишланган эшттиришларимиздан бири. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Бир неча фарзанд ёшлигидан бир оилада ва ўз ота онасининг бағрида катта бўлишади. Баъзида болалар орасида бўлиб турганидек жанжаллар хам бўлади, баъзида эса айниқса байрамлар арафасида болаларнинг қолаверса оиланинг ахиллигини кўриб хавасинг келади.
Ушбу айтаётган гапларимиз деарли хар биримизнинг бошимиздан ўтган. Орадан йиллар ўтиб эса болалар катта бўлишади. Кимдир турмушга чиқса яна кимдир уйланиб бошқа хўжаликка айланар экан. Бориб бориб энди ака ука, опа сингиллар барчаси бир бири учун мехмон ва мезбонга айланади. Энг қизиқарлиси шундаки авваллари бир бирини кийимларини кийиб катта бўлган болалар эндиликда бири бирига ўз пулларидан қарз беришади. Чунки энди хар бирининг ўз оиласи ўз болалари бор.
Эндиликда бир бирининг хонадонларига хам мехмон сифатида ташриф бюришадиган бўлишар экан. Биз бу гапларни нотўғри деб кўрсатмоқчи эмасмиз. Аксинча табиатнинг қонуни шундай. Худованд инсонларни шундай яратган холос. Бир биримизнинг уйимизга мехмон бўлиб келган пайтларимизда болалик пайтларимизни эслаб нима учун ёшлик пайтларимизда бири биримизни қадирлаб хурмат қилмаганимиз учун афсусланиб кетасан киши. Аслини олиб қараганимизда бу дунёда барчамиз мехмон. Шундай экан келинг азиз радио тингловчилар,
Худованд хар биримизга яшаш учун қанча вақт берган бўлса бир биримизни қадирлайлик, бир биримизга нисбатан кечиримлик бўлайлик. Бировни хонадонига мехмон бўлиб келган инсон хеч қачон уй эгасига нисбатан жахил қилмаса керак. Худди шу каби биз хар биримиз Худованднинг уйида мехмон булиб турибмиз. Бир биримизни асраб авайлаб, Худованд учун мақбул инсонлар бўлайлик. Хурматли радиомиз мухлислари агарда оиладаги ака ука ёки опа сингиллар орасидаги муносабат бироз бузилган бўлса, вақтни кечиктирмасдан, муносабатни тиклаш зарур деб ўйлайман.
Тўғри бу масала бироз мушкулроқ бўлиши мумкин, лекин ноилож оила аъзолардан кимдир шу вазифани ўз бўйнига олмоғи керак. Мен кўпинча бу масалани катта фарзандга юклаган бўлар эдим. Хаммани бир хонадонга мехмонга чақириб, ёшликни эслаб, бироз тамадди қилингандан сўнг аста секинлик билан, тушунтириш ишлари олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди. Айниқса оила аъзолари Художуй инсонлар бўлса бир бири билан хафалашиб юриш умуман яхши эмас. Ўйлайманки шундай холларда оила аъзоларининг барчаси Отамиз Худованднинг олдида тавба қилишлари шарт.
Мехмондорчилик орқали кўп ишларни яхшилик тарафга хал қилиш мумкин. Азизлар хар биримизга Отамиз Худованддан тинчлик ва сабр тоқат тилаган холда, эшттиришимизни шу ерда якунлаймиз. Азиз тингловчи ўз фикр ва таклифларингизни бизнинг www.najot.com сайтимиз орқали бизга йўллашингиз мумкин. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.