3:16

Меҳмондорчилик 78

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турибмиз. Бу имконият учун яратган эгамизга бехисоб шукурлар бўлсин. Бугун микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Бугунги эшиттиришимиз яна анъанавий мехмондорчилик мавзусига бағишланади. Агар хонадонимизга кимдир мехмон бўлиб келса, албатта хурсанд бўламиз. Айниқса келган мехмон яқинларимиздан бири бўлсачи?

Хурсандчилигимизни чеки йўқ. Ўзбек халқи орасида бир мақол бор. Мехмон келса эшикдан, рисқи келар тешикдан деб айтади доно халқимиз. Дархақиқат бунга кўп маротаба хаммамиз амин бўлганмиз. Сабаби, келган мехмон ўзи билан бировнинг уйига, оз бўлсада у бу нарса бозорлик қилиб келади. Келган мехмонга биринчи галда чанқоқ босди учун бироз чой берилади. Кейин эса қозонга у бу нарса солиб овқат тайёрланади.

Лекин хар доим хам шундай бўлмаслиги аниқ. Айниқса уйимизга ташриф буюрган мехмонлар махалла куйдан ёки мезбоннинг кўнглига унча ўтирмаган кишилар бўлса. Лекин Муқаддас Китоб бизларга бунинг аксини айтади. Агар Муқаддас Китобингиздаги мехмондорчиликка оид оятларга эътибор қаратсангиз хар доим хам яхшиликка ундашини кўришимиз мумкин. Масалан Раббимиз Лазарнинг хонадонига опа сингилларнинг уйига ташриф буюрган вақтни олиб қарайлик.

Албатта опа сингиллар қўлларидан келгунича Раббимизни яхши мехмон қилишга уриниб кўрдилар. Ёки бошқа бир мисол сифатида кўрадиган бўлсак. Иброхим отамизнинг хонадонига ташриф буюрган ва Иброхим бобомизнинг ўғил фарзандли бўлиши хақида хабар етқазган фаришталарни кўрайлик. Албатта Иброхим отамиз жуда донолик билан иш юритди, биринчи галда мехмонларни қўл оёқларига сув қуйиб ва уларнинг яхши дам олиши учун салқин ва озода жойга дам олишлари учун ўтқазди.

Яна бир мисол. Муқаддас Китоб бизга шуни маълум қиладики, бошқа юртлардан ташриф буюрган хушхабарчилар, биродарларининг хонадонларида бир неча кун яшаб хизмат қилишган. Лекин Муқаддас китобдан биз келтирган хар учта мисолимизда хам мехмонлар ўзларига яраша мезбонларга илтифот кўрсатганлигини хар биримиз яхши биламиз. Келинг хурматли биродарлар, биродаримиз Павлус мисолида кўрайлик, унинг хаёти деярли мусофирчиликда ўтган.

Лекин биродаримиз бировга оғирлиги тушмаслиги учун ўз қўли билан мехнат қилиб кун кечиришга харакат қилган. Хурматли радио тингловчи мухлис, бугунги эшиттиришимиз орқали шуни сиз азизларга маълум ва равшан қилмоқчи эдикки, қаерга ва кимнинг хонадонига мехмон сифатида ташриф буюрмайлик хонадон эгасига оғирлигимиз тушмаслигига харакат қилайлик. Майли у биродаримиз бўлсин, ўзимизнинг ака укаларимиз бўлсин. Муқаддас Китоб бизга ўргатганидек ўз мехнатимиз билан бошқаларни қадрлаб хаммага хурсандчилик улашайлик. Бировнинг уйига мехмон бўлиб келганимизда доимо мезбон хурсандчилик ила бизни қарши олсин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top