3:27

Болаларнинг ўсишига ёрдам берамиз 08

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Хурматли тингловчилар келинг бугун хам болаларимиз тўғрисида сухбатлашайлик. Хозирги кунда кўпчилик ота оналарни қийнайдиган муаммо болаларимизнинг тарбияси. Кўпчилик уйда болага яхши тарбия бериши мумкин. Лекин ташқи мухитдан бўладиган таъсирни тўсишни хеч қандай иложиси бўлмаса керак. Ўйлаймизки болаларингизни ким билан бирга вақт ўтқазиши ва дўстлариниг кимлиги уларнинг хаётида катта рол ўйнайди. Ташқи мухитдан бўладиган таъсирни оз бўлсада тўсишни ягона йўли, доимо болаларни назорат қилиб туриш деб биламиз. Болаларни кўп жазолаб нимагадир ўргатишдан кўра, шу нарсани олдини олган мақул бўлди.

Тўғри баъзи пайтларда жазолашга хам тўғри келади. Лекин биринчи навбатда сабабини ўрганиб чиқишимиз тўғри бўларди. Айтмоқчимизки жазо беришга хеч қачон шошилманг. Буни эса хеч қачон жахил устида амалга оширманг. Болани жазолашдан олдин биринчи, ўзингизни қўлга олишга харакат қилинг. Болангизга хеч қачон бақирманг, лекин асдойдил жиддий гапиринг. Биз Ўзбекларда тез тез учраб турадиган айрим гаплар бор. Масалан, болангиз гапингизга кирмаса, айрим ота оналар шундай деб айтишади: яна шуни такрорласанг қулоғингни кесиб ташлайман, ёки қўлингни уриб синдираман, умуман шунга ўхшаш кулгули гаплар. Кулгули деб айтишимизга сабаб хеч қачон шу айтган жазоларни амалда қўлламайсиз. Буни эса бола жуда яхши билади ва шу ишин вақт ўтиши билан яна такрорлаши мумкин.

У ўйлайдики дадам ёки онам, барибир қўлимни синдирмайди ёки қулоғимни кесолмайди деб. Хеч қачон болаларга нисбатан қупол бўлманг ва уларни хақоратламанг. Аксинча яхши гапиришга харакат қилинг. Хар сафар бола бирон бир айб иш қилиб қўйса алохида гаплашиб кўришга харакат қилинг. Бошқа кишилар олдида ёки бегона болалар олдида фарзандингизни жазоламанг. Бу уларнинг қадир қимматини пасайтиришга олиб келади холос. Хозирги кунда болаларнинг тарбиясига салбий тасир қилувчи омиллар кўплаб топилади. Балки сиз ўйлашингиз мумкин бўлди, энди бошқа кучим етмайди деб. Йўқ таслим бўлишга шошилманг. Болангиз учун кўп ибодат қилинг хамма нарсага қодир Худованд болангизни хам ўзгартиришга қодир. Фарзандингиз учун кўп ибодат қилинг. Ўзингизга эса Худованд донолик беришини сўранг.

Шуни ёдингиздан чиқарманг Худованднинг кучи тошни хам сарёғдай эритиб юборишга қодир. Иложи бўлса бошқалардан хам болангиз учун ибодат қилишини сўранг. Ёдингизда бўлсин болани хаддан ташқари кўп жазолаш болани юрагини тош қилиши хам мумкин. Бизнинг халқимизда бир гап бор яхши гап билан илон хам инидан чиқади деди доно халқимиз. Доимо болангизга яхши гапиришга харакат қилинг. Кўп марта жазолашдан кўра, яхши гап билан болани ўзгартириш онсонроқдир деб ўйлаймиз. Хурматли ота оналар манашундай қийин ишда Худованд сизга мададкор бўлсин. Шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси сафар яна радио орқали учрашгцнча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top