3:16

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашамиз 11

MP3

Ассалому алайкум хурматли биродарлар. Сиз билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Хурматли биродарлар бугунги эшттиришимиз сизларга манзур бўлади деган умиддамиз. Бугунги мавзумизни болаларимизнинг Рўхий хаётига бағишладик. Азиз ота оналар хар бир инсон ўз фарзандини келажакда етук бир инсон бўлишини истайди. Бунинг учун эса хар биримиздан мехнат, сабр тоқат талаб этилади. Бизларга яхши маълумки хар бир ишни амалга ошириш учун харакат керак. Хеч нарса ўз ўзидан амалга ошмайди.

Ўйлаймизги биз томонимиздан бажариладиган хар қандай харакатимизнинг асоси Худога суянган холда амалга ошса янада яхши бўлар эди. Хурматли ота оналар агарда фарзандларингиз ўзи мустаққил ўқишни билса, уларга Муқаддас китобни ўқишларини айтишингиз мумкин. Хозирги кунда, истаган тилда ёзилган, хар хил бир биридан гузал, болалар муқаддас китобини топиш мумкин. Агар шундай китобларни фарзандларингизга совға қилиб, шу китобни асраб авайлашларини ва доимо ўқишларини эслатсангиз, бу болангиз учун куч қувват бағишлайди. Агар болангиз хали ёш бўлса, унда ўзингиз ўқиб беришингизга тўғри келади.

Албатта ўқиб берган пайтингизда ўша ерда ёзилган қахрамонлар тўғрисида сухбатлашиш хам мумкин. Агар болаларимизга қайрдан қайргача ўқишни белгилаб берса ва ўқигандан сўнг шу мавзу тўғрисида бироз фикр юритишни яъни ўйлаб кўриб ўз хаётига қўллашни ўргатсак янада яхши бўлар эди. Муқаддас каломни ўқиган пайтда доимо ибодат қилишни эслатиб ўтинг. Муқаддас каломда бъази жойлар фарзандингиз учун тушунарсиз бўлиши мумкин. Шундай бўлса сизнинг ёрдамингиз керак бўлади. Албатта яхши бўлар эди, болаларимиз билан сайр қилган пайтларимизда хам Худованднинг яратган мўжизаларига этибор қаратсак.

Хозир хам Худованд шу яратган барча нарсалар устидан хоким эканлигини уларга тушунтириб беришимиз, фарзандларимиз учун янада фойдали бўлади. Шунингдек якшанба мактаби ўқитувчиларимиз хам болаларнинг Рўхий ўсишлари учун маъсулдирлар. Агар болалар ўзларидаги бўлган муаммолар билан сизнинг олдингизга келсалар, Муқаддас каломдан айрим оятларни кўрсатиб уларга жавоб беришга харакат қилинг. Хамма нарсани, хаттоки бизларни фикрларимизни хам билгувчи Худованд ўз фарзандларини хеч хам ташлаб қўймаслигини эслатиб ўтинг. Болаларимизга ниманидир тушинтирганимизда худди катта одамларга въаз гапиргандек гапирмаслигимиз керак.

Чунки уларда биринчидан сабр тоқат етишмайди иккинчидан улар кўп нарсани эслаб қолишлари учун бироз ожизлик хам қилишлари мумкин. Хурматли ота оналар фарзандларимиз ким бўлишидан қаттий назар келажакда Худованднинг содиқ хизматчиси бўлишига хеч қаршилик қилманглар. Азиз радио тингловчилар келинг бугунги сухбатимизни шу ерда якунлаб сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашамиз. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top