3:47

Болаларга ўсишида ёрдам бериш 27

MP3

Ассалому алейкум қадрли радио мухлислари. Сизлар билан яна радиоэфир орқали учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Бугунги дастуримизни биз болаларнинг руҳий ўсишига бағишлаймиз. Дарҳақиқат, ота-она ўз ҳаётларини Раббимизга бағишлаган бўлсалар улар албатта ўз фарзандларига руҳий ёрдам бера оладилар. Бироқ оилада фақат она ёки фақат ота Раббимизга тегишли бўлса, боланинг руҳий ўсиши учун қандай имкониятлар бўлади? Ушбу саволга жавоб олиш учун бизнинг йўлкўрсаткич бўлмиш Муқаддас Китобга мурожаат қилайлик, яъни Тимўтийнинг ҳаётини кўриб чиқайлик.

Шунинг учун биз ҳаворий Павлус Тимўтийга ёзилган мактубларини ўрганиб чиқамиз.Муқаддас Китобда Тимўтийнинг отаси ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шу сабабдан, унинг отаси Худони билмаган инсон деб хулосага келишимиз мумкин ва шунинг учун ҳам у ўғлига Худованд ҳақида ҳеч нарсани ўргатолмади. Аммо Тимўтийнинг онаси ва бувиси ҳақида ёзилгани бор: “аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника қалбларга жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман”. Демак, онаси билан бувиси Худони таниб-билиб Тимўтийни ҳам шу имонда ўстирганлар.

Иккинчи Тимўтийга учинчи боб ўн тўртинчи оятда шундай ёзилган: “Сен болалигингданоқ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан. Бу ёзувлар сени Исо Масиҳга ишониш орқали доно қилмоқ ва нажот йўлини қўрсатмоққа қодир”. Фарзандларимизларга болаликдан бошлаб Муқаддас Ёзувларни ўргатиш қанчалик муҳимдур! Демак, оилада ота ёки она имонда бўлса, болангизда ҳам шу йўлни танлаш учун имконияти бўлади.Раббимизни таниган ота-онага эга бўлмаган боланинг аҳволи эса қандай бўлар экан? Муқаддас Китобдаги Йўшиёнинг ҳаёти Худонинг иноятини ва қудратини намоён қилади.

У шоҳ бўлганида саккиз ёшда эди. Унинг отаси ҳам бобоси ҳам бутларга сиғинардилар ва Худовандга ёқмайдиган ишларни қилар эдилар,Унинг йўлларидан юрмасдилар. Ва Йўшиё мана шундай оилада тарбия олар эди. Бундан ташқари у маънавий инқироз даврда яшар эди. Одамлар Худодан юз ўгириб, бутларга сиғинардилар. Бунинг ҳаммасини Йўшиё кўрган эди. Лекин у ўттиз бир йил ҳукмдорлик қилиб Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. У ҳақида Муқаддас Китобнинг тўртинчи шоҳлар китобида йигирма учинчи бобида шундай ёзилгани бор: “Йўшиёдан олдин ҳам, кейин ҳам унга ўхшаб Мусонинг ҳамма қонунларига мувофиқ, бутун қалби билан, жону дили билан, бутун вужуди билан Эгамизга итоат этган бирон шоҳ чиқмади”.

Худованд хоҳлайдики, ҳар бир бола уни таниб билишини, ёлғиз Унга умид боғлашини. Худованд Ўз Каломида айтади: “гуноҳкорнинг ўлимини Мен истамайман” деб. Шунинг учун ҳам Худованд ҳар бир бола хушхабар эшитишига, Раббимизни юрагига қабул қилишига ва руҳан ўсишига йўл қўйиб беради, Мўқаддас каломда Худованд шундай деб айтади “бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди”. Шу сўзлар билан бугунги дастуримизга якун ясаймиз. Кейинги радиоэфир орқали учрачшгунча, ҳайр омон қолинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top