3:16

Болаларнинг ўсишига ёрдамлашамиз 35

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар.Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннаддормиз.Хурматли тингловчи дўстлар келинг бугунги эшттиришларимиз орқали болаларимизнинг Худованд билан бўлган алоқаси хақида бироз сухбат қурсак. Болаларимизнинг Худованд билан бўлган мустахкам алоқасида катталарнинг ўрни биқиёсдир. Хар бир бола оиладаги кишиларнинг хаёт кечиришларига қараб хаётда ўзларига тегишли хулоса чиқарадилар.

Халқимизди бир ажойиб мақол мавжуддир яъни “ Қуш уясида кўрганини қилади”- деб айтишади донолар. Агар биз катталарнинг Худо билан бўлган алоқамиз мустахкам бўлса болаларимиз хам ўзларининг рўхий холатини мустахкамлашга харакат қиладилар. Бунинг учун эса албатта хар бир ота она ўз оиласида Худованд билан бўлган алоқасини давом эттириши керак.Чунки кўпчилик имонли биродарларимиз ўйлашимиз мумкинки, Рўхий хаёт фақатгина ибодатхонада деб. Аслида эса ушбу жараён узликсиз давом этмоғи лозим.

Болаларимиз доимо ва узлуксиз бизларни Худованд билан бўлган мустахкам алоқамизни кўришлари керак.Иложи борича хар куни ўз уйимизда хам оиламиз билан биргаликда Худовандни улуғлашимиз керак.Буни эса фақатгина болаларимизга кўрсатиш учун эмас балки биринчи навбатда Худовандни чин дилдан улуғлаш учун қилмоғимиз даркор. Бундай холат биринчидан ўзимизни қолаверса болаларимизни хам Раббимиз билан бўлган алоқасини мустахкамлайди. Хар бир ота онанинг болаларимиз олдидаги асосий вазифаларидан бири болаларимизга Худованд билан гаплашишни, яъни ибодат қилишни ўргатмоғимиз лозим.

Бу холат худди бизга унчалик мухим эмасдек кўринади. Лекин кўп болалар ибодат нималигини кўпам тушунавермайдилар. Худованд билан гаплашиш хар бир болага Худованднинг куч- қудрати ва У бир зумда хамма жойда бўла олиши ва ўз фарзандларининг ибодатларини эштишини ўргатади. Хар бир бола қолаверса катталар хам Худованднинг нималарга қодир эканлигини яхши билмоғи лозим. Бу эса худованд билан бўлган мустахкам алоқа орқали амалга ошади. Хар бир киши ўз хаётларида дуч келадиган муамларни Худованднинг ёрдами билан хал қилишни ўрганмоғи лозим.

Яна бир мухим ибодатлардан бири эса миннадорчилик ибодатидир. Миннадорчилик ибодатини айрим пайтларда катталар хам эсларидан чиқаришади.Бу ибодат хам мухим деб биламиз. Шунинг учун хам болаларимизга ўргатсак арзийди.Албатта болаларимизда Рўхий ўсиш билан бирга турли саволлар хам кўпайиб боради. Болалар бир кунда бир нечта саволлар билан ўз ота оналарига мурожат қилишлари мумкин.Сизларга ушбу эшттиришларимиз орқали айтмоқчимизки агар фарзандларингиз сизларга турли саволлар билан мурожат қилсалар эринмасдан жавоб беришга харакат қилинглар.Чунки сиздан жавоб олмасалар улар ўз саволларига бошқа жойдан жавоб қидирадилар бу эса ўз саволларига нотуғри жавоб топишларига замин яратиши мумкин. Келгуси эшттиршларимизгача хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top