Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Яна эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Хурматли тингловчилар келинг бугун хам болаларимиз тўғрисида сухбатлашайлик. Хозирги кунда кўпчилик ота оналарни қийнайдиган муаммо болаларимизнинг тарбияси. Келинг сухбатимиз бошида яхшилаб бир савол устида бош қотирайлик. Яъни болаларимизнинг тарбиясини яхши тарафга ўзгартиришимиз мумкинми. Азиз радио тингловчи сизни ушбу савол орқали қийин ахволга солишни асло истамаймиз.
Шунинг учун хам юқорида берилган ушбу саволимизга ха деб жавоб беришимиз мумкин. Бунинг учун аввалом бор нималарга эътибор беришимиз керак. Сир эмас хозирги биз замонавий деб хисоблайдиган бир даврда оилада ота хам она хам бирга мехнат қилиши табий бир хол. Агар иккаласидан бири мехнат қилмаса оила бюджетига пул тушуми яъни фойда камроқ бўлади. Энди оила аъзоларининг хар иккиси хам мехнат қилишганида болаларнинг бошқа бегона кишилар билан қолдиришга тўғри келади. Лекин биз ўзбекларда ушбу масала сал бошқачароқ хал қилинади.
Яъни болалар бувиси ёки биронбир қариндошнинг уйида вақтинчаликка қолдирилади. Келинг азизлар бу гап биз учун қанчалик оғир бўлмасин барибир айтишимизга тўғри келади. Бировнинг боласига хеч ким ўз ота онасидек хеч қачон эътибор бермайди. Агар бувиси ёки бобоси ўз набирасини хаддан зиёд севса болаларни хаддан ташқари эркаликка ўргатиб қўйишади. Ёки аксинча умуман эътибор беришмайди. Шунинг билан болаларимизнинг биринчи тарбиясидаги муаммо шу ердан бошланади. Ота она ишдан кейин чарчайдилар ва умуман болалар билан гаплашишни ортиқча хисоблайдилар.
Аслида эса ота хам она хам болаларнинг кун бўйи нималар билан банд бўлганлари ва нима ишлар билан шуғилланганларини сўраб суриштиришлари керак бўлади. Болалар эса ота она уларга эътибор бермаётганларидан фойдаланиб қолишади. Чунки хозирги болалар кўп нарсаларни тез ўзлаштириб олишади. Шу билан бирга ташқи мухитдан бўладиган таъсирни тўсишни хеч қандай иложиси бўлмайди. Хар бир ота она агар болаларнинг тарбиясини яхши тарафга ўзгаришини хохласалар. Биринчи галдаги амалга оширадиган ишлари ўйлаймизки болаларингиз ким билан бирга вақт ўтқазяпти ва дўстлари ким шуларга кўпироқ этибор беришингизга тўғри келади.
Келинг шу ўринда бир мисол келтириб ўтай. Бир танишимиз қизининг тарбияси хақида нолиб қолди. Шунда биз унга бир нечта саволлар бердик. Қизча доимо нималардандир норози бўлиб бўлар бўлмасга йиғлайдиган бўлиб бораётган экан. Ўша дустимиз билан бўлган сухбат орқали шу нарса маълум бўлдики. Биродаримиз доимо қизини ўз акасининг уйида қолдириб кетар экан. Акасининг катта қизи эса доимо хамма нарсадан норози бўлиб кўп йиғлар экан. Дўстимизнинг қизи хам айнан шу қиздан ўрнак олганлигига бизда хеч қандай шубха қолмади. Худога шукур ўз вақтида кўрсатилган тарбия ва ёрдам натижасида хар иккала қизчада хам яхши тарафга ўзгариш пайдо бўлди. Хайр соғ бўлинглар.