3:29

Болаларни ўсишига ёрдам 52

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Азиз радио тингловчи бугун болаларимиз хақида сухбат олиб бормоқчимиз. Хурматли ота оналар болаларимизнинг мактабдаги ўзлаштириши учун ким жавобгар? Бугун кўпроқ айнан манашу мавзу бўйича гаплашсак. Мен яқинда бир нарсани гувохи бўлдим. Бир биродаримиз ўғлини қайси мактабга бериш тўғрисида бош қотираётган экан. Унинг айтишича мактабдаги ўқитувчилар хам бир нечта категорияга бўлинар экан. Яъни суппер ўқитувчи, ўрта миёрдаги ўқитувчи ва учинчи даражадаги ўқитувчи.

Шунга қараб уларнинг нархи хам белгиланар экан. Агар боланинг ота онаси яхшироқ жойда мехнат қилсалар демак бола яхшироқ ўқитувчининг синфида таълим олиши мумкин экан. Азиз радио тингловчи ота оналар. Балки бу йилда кўпчилигимизнинг фарзандларимиз мактабга борса керак. Шундай экан бир мухим нарсага эътибор беришимиз кераклигини сиз азизларга айтиб ўтмоқчи эдик. Бола қайси мактабда ёки қайси ўқитувчининг қўлида таълим олишидан қаттий назар, бола билан ўзимиз жиддий шуғилланмасак, фойдаси камроқ бўлади.

Албатта мактабдаги ўқитувчига хам кўп нарса боғлиқ. Ўқитувчи хам ўзига яраша талабчан бўлиши керак. Лекин болани кўп вақти уйда ўз ота онаси олдида ўтади. Хар бир бола мактабда яхши натижага эришиши мумкин. Агар ота онаси боланинг кундалик қиладиган ишларини тўғри режалаштириб берса. Ўйлаймизки мактабдан келган бола бир оз дам олиши керак. Дўстлари билан хам бирга ўйнаши учун хам вақт ажратиш катта ахамиятга эгадир. Хар бир ота она ўз фарзандига мактабдаги ўзлаштириши учун доимо ёрдам бериши лозим.

Албатта бола кўпроқ уй вазифаларини ўзи бажариб кейин ота онасига кўрсатса яхшироқ. Шу орқали болаларимизни мустаққил равишда фикрлашга ва кўп ишларни ўзи мустаққил равишда хал қилишга ўргатган бўламиз. Агар боламизни мактабда яхши ўзлаштиришга ўргата олсак, қайси ўқитувчида талим олишини фарқи бўлмаса керак. Биз катталарнинг боламиз учун қиладиган ибодатимиз хам катта ахамиятга эга бўлади. Баъзи болаларимиз ўқишни унчалик ёқтирмаслиги мумкин. Ёки бўлмаса бироз тўполончи бўлиши хам мумкин. Шундай пайтларда боламиз учун тинимсиз ибодатда бўлайлик.

Болаларимизнинг хар бир қадамидан хабардор бўлиб туришимиз хам мухим. Шахсан мен мактабда ўқиб юрган пайтларим, отам хафтада бир марта мактабга ташриф бюриб мени ўзлаштиришим хақида ўқитувчиларим билан сухбатлашар эди. Хатто дарсларга кириб мени ўқишимни хам кузатиб борар эди. Албатта бу менга унчалик хуш ёқмаса хам, хаётимда жуда катта ўзгаришлар қилди. Мен шу орқали яхши ўқишга харакат қилардим. Болаларимиз фақатгина мактаб дастури билан чегараланиб қолмасин, уларга турли китоб ва ақлан фикрлайдиган ўйинчоқларни сотиб олишдан эринмайлик. Орадан йиллар ўтиб қилган мехнатимиз ўз хосилини беради. Болаларга Раббимизнинг таълим тарбиясини ўргатайлик. Бу хар бир болани гунох қилишдан сақлайди. Энг мухими болаларимиз ёшлигидан Худовандни таниб билиб боришади. Шунинг билан хурматли тингловчи бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top