3:00

Болаларнинг ўсишига ёрдам бериш 56

MP3

Ассалому алейкум хурматли мухлисларимиз. Келинг, бугунги мавзуимизни болаларнинг ўсишларига бағишлайлик. Ва сизлар билан яна мен Ғолиббекман. Бу жараёнда биз уларга қандай ёрдам беришимиз мумкин? Авваломбор уларга нисбатан тўғри мунособат билдириш орқалидир.

Баъзи катталар ўйлайдиларки, болаларга Хушхабарни етказиш керак эмас, улар барибир ҳеч нарсани тушунмайдилар, деб. Ёки каттароқ бўлганларида шу ҳақида айтиш керак деган фикрларини билдирадилар. Нима деб ўйлайсиз, болаларга неча ёшдан бошлаб Хушхабар етказса бўлади? Ўша ёш ҳақида Муқаддас китобда ёзилгани борми? Афсус аниқ бир ёш ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шунинг учун бу мавзудги баҳслар беҳуда деб ўйлайман.

Бола қачон ва қандай қилиб Исони ўз юрагига қабул қилиши мумкин? Ушбу саволларга жавобларни эса биз Худонинг каломидан топишга ҳаракат қиламиз. Ўн йиллар олдин “қачон” деган саволга жавобни излаётиб, шундай хулосага келган эдим: қачонки бола ўз гуноҳкорлигини англаганида, нажотга муҳтож бўлганини тушунганида. Бу эса уч ёки беш ёшда, балки ўн ёки йигирма ёшда ҳам содир бўлиши мумкин. Катта одамларнинг юрагларини очадиган Худованд кичкина боланинг юрагини очишига ҳам қодир. “Эй Ота, еру кўк Ҳукмдори! Сен бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду сано айтаман!” (Луқо баён этган Хушхабари ўнинчи боб, йигирма биринчи оят).

Энди эса “қандай қилиб” деган саволга жавоб топамиз. Албатта, Исо Масиҳни юрагимизга Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилиб. Кўплаб болалар билан суҳбатлашганимда мен шундай нарсани пайқадим. Сен Исони қандай қабул қилгансан деган саволимга қўйидаги жавобларни эшитганман:

— Ўша биродар менга ибодат қилди ва мен масиҳий бўлдим.

— Устозим, хозир ҳаммамиз Исони қабул қиламиз деди ва биз у айтган сўзларни

қайтардик.

Ўйлайманки, болаларга қўл қўйиб ибодат қилганимизда ҳам биз уларга нажот беролмаймиз ва шу орқали уларни масиҳий қилолмаймиз. Нажот Худодадир ва фақат Унда. Тавба учун боланинг юрагини очиш ҳам бизнинг ишимиз эмас, бу Муқаддас Руҳнинг фаолиятидир. Биз эса болаларга Хушхабарни етказишимиз мумкин ва боланинг ўзи қарор қилиши керак, Исони қабул қилиш ёки қилмаслик.

Ҳеч қачон болани мажбурлаб тавба қилдириб бўлмайди. Ундан кўра уларга Худонинг каломини тўғри ва синчиклаб ўргатсак яхшироқ бўлади деб ўйлайман.

Бугунги мавзуимизга якун ясаб шундай хулоса қилишимиз мумкин. Демак бола Исо Масиҳни ўз юрагига қабул қилиши мумкин ва бунинг учун белгиланган ёш йўқ. Бола Исо Масиҳни шаҳсан ўзи қабул қилиши лозим. У учун буни ҳеч ким қилолмайди. Шу ҳақиқатни эслаб барча болаларга Худонинг хушхабарини етказайлик, токи улар ҳам нажот топсинлар. Шу билан сизлар билан хайрлашамиз ва сизларга тинчлик ва хурсандчилик тилаб қоламиз. Хайр соғ саломат бўлинглар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top