Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан радио орқали учрашиб турганлигимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз мухлислар келинг бугунги эшттиришимизни бизнес мавзусига бағишлайлик. Агар бизнесмен сўзини маъносини тўғридан тўғри таржима қилиб кўрсак мехнат қилувчи киши деган маънони билдирар экан. Агар ўзбек халқининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак. Бизларнинг ота боболаримиз доимо ва асосан савдо сотиқ билан шуғилланиб келишган. Ўйлаймизки улар хақиқатдан бизнес қилишган. Чунки бизнес дегани мамлакатлар аро бўладиган савдо сотиқни англатади. Бизнинг ота боболаримиз эса айнан мамлакатлар аро савдо сотиқ қилишган.
Масалан қайсидир мамлакатга ипак ёки пахта олиб боришибнимагадир алмаштиришган ёки сотиб ўрнига нимадир сотиб олишиб ўз мамлакатимизда сотиб бизнес қилишган. Хозирги кунда хам худди шундай савдо қилаётган дўстларимиз кўплаб топилади. Худога шукурлар бўлсинки шу дўстларимиз халқнинг бутун мухтожликларини қондиришга харакат қилишмоқда. Бундай ажойиб хизматдан эса бизнесменларнинг ўзлари хам қолганлар хам мамнундирлар. Энди шу ерда бир мухим савол пайдо бўлади. Хозирги кунда бизнес қилаётган дўстларимизнинг хаммаси хам, халол иш олиб боришаяптими? Албатта бу саволга жавоб бериш бироз қийинроқдир. Чунки биз кимнидир хафа қилишни истамаймиз.
Умид қиламизки бизнесменларимиз орасида халолликка интилиб харакат қилаётган дўстларимиз хам кўплаб топилади. Кўпчиликнинг фикрича халол бизнес қилиб бўлмайди. Сабаб кимдир арзон олиб қиммат сотишни хохласа, яна кимдир кўпироқ фойда олишни истайди. Натижада бир-бирларини алдашга харакат қилишади. Халқимиз орасида бир ажойиб гап юради. Халоллик барака келтиради деб айтишади. Агар хар бир киши ўз бизнесида халол бўлишга харакат қилсалар ишонамизки Худованд шундай бизнесменларни баракалайди ва олиб бораётган ишларини мархаматлайди. Агар хар бир бизнесмен харидорларга нисбатан ростгўй бўлсалар, ўзларининг харидорларини янада оширади.
Масалан кимдир қайсидир дўкондан алданган бўлса, иккинчи маротаба шу жойга қайтиб боришга ва нимадир сотиб олишга хохиши бўлмайди. Имкон борича бошқа танишларига хам шу дўкондаги алдов ишлари хақида гапириб уларнинг хам кўнгилларини совитишга харакат қилишади. Ўйлаймизки бу ўша дўконга нисбатан тўғри қўлланилган жазодир. Хар бир киши қилаётган бизнесида Худованднинг олдида халол бўлишга харакат қилиши керак. Балки харидорларни алдаши мумкин. Қолаверса солиқ тўламай ёки солиқчиларни алдаб тўллиқ равишда солиқ тўламаслиги хам мумкин. Лекин Худованддан хеч нарсани яшириб бўлмайди. Чунки Худованддан хеч нарсани хечким яширолмайди. Бир эслаб кўринг, Мўқаддас китобдан топиш мумкинми, Худовандни алдаб ўз манфати учун бойиган инсонни, сизларни ишонтириб айтамизки бунинг иложи йўқ. Хар биримиз қилган ишларимиз ва гапирган гапларимиз учун қачондир Унинг олдида жавоб берамиз. Азизлар бизнесларингизга омад тилаган холда,доимо халоллик сизларни тарк этмасин деб сизлар билан хайирлашамиз. Омон бўлинглар.