3:56

Одам Ато билан Момо Хаво Худога қулоқ солганларида нима бўларди? – 4

MP3

Одамзод тарихидаги бир мухим воқеа доимо инсонларни саволга кўмиб ташлайди. Яъни агар Одам Ато ва Момо Хаво гунох қилмаганларида хозир биз қандай яшаётган бўлардик деган саволдир. Албатта хамма нарса Худованднинг бошқаруви остида бўлганлиги кўпчилигимизнинг эсимиздан эиқади. Келинг шу жойда бир мисол келтириб ўтамиз: Бир ёш бола доимо отасига нима учун Одам билан Хаво гунох қилишган яъни Худога қулоқ солишмаган деб нолир экан. Агар мен бўлганимда доимо қулоқ солардим дебди кунларнинг бирида ўғил.

Буни эшитган ота эрталаб нонушта пайтида, ўғлига бир устига косса тўнтарилган тарелкада нарса олиб келиб берибдида. Шундай дебди. Болам шу косани мен сенга айтмагунимча очмагин деб. Болакай хурсанд бўлиб майли деб отасига жавоб берибди. Болакай бир кун давомида сабр билан чидаб косани очиб ичида нима бор эканлигига қарамай чидаб ўтирибди ва ота онаси бозорга кетган пайтдан фойдаланган болакай сабри тугаб коссани очиб ичини кўрмоқчи бўлибди. Шу пайт косса тагига яширинган бир қуш пир этиб учиб чиқиб кетибди. Шунда болакай отасини рўхсатсиз очмагин деган гапларини эслабди.

Кўчадан келган ота боласига Одам Ато Билан Момо Хавони қилган ишларини ўз боласига тушунтириб берган экан. Хурматли радиомиз мухлислари бугун биз тарихдаги воқеалардан энг муҳимини ўрганмоқчимиз. Бу битта воқеа хар бир яшаётган одамга таъсир қилди! У, Одам Атони ёлғиз бўлишни хоҳламасди. Худованд, одамнинг фарзандлари бўлишни хоҳларди. Боғдаги ҳаёт Одам Ато билан Момо Ҳавога ёқарди. Ҳамма нарса муккамал эди. Улар муҳтож бўлган барча нарсаларга эга эдилар. Худованд уларнинг дўсти эди. У уларни яхши кўрарди, ва улар бахтли эдилар. Улар муккамал дўстликка, Худо ва бир-бири билан бўлган муккамал мунособатга эга эдилар.

Худонинг энг катта душманичи? Шайтон яхши ва ёмонни билиш дарахти ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришдан хабардор эди. Шайтон Худони ёмон кўрганлиги учун, Худованд яратган эркак ва аёлга зарар етқазмоқчи эди. Шунинг учун шайтон Момо Ҳавони алдамоқчи бўлди “Худованди Карим яратган барча дашт ҳайвонлари орсида энг айёри илон эди. Илон хотинга: чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин? – деди” Ибтидо 3:1.Момо Ҳаво билан гаплашган бу илон оддий илон эмас эди. Шайтоннинг ўзи илонни ичига кирди. У Момо Ҳавони алдаш учун илон қиёфасига кирди. Шайтон – ёлғончидир.

Шайтон Момо Ҳаво билан илон қиёфасида гаплашганда, у Момо Ҳавога ўзини танитмади. Муқаддас Китобдан қанча кўп нарсаларни билиб олган бўлсангиз, шайтон қанчалик ёлғончи ва бузуқ эканини кўпроқ фаҳмлайсиз. У ёлғон гапиришини билади. Юҳанно 8:44да, шайтон – ёлғончи ва одам ўлдирувчи деб айтилган. У, ҳаммани абадий жазо оладиган жойга – оловли кўлга боришларини хоҳлайди. Унинг исми “ёлғончи ёки айбловчи” маъносини беради. Муқаддас Китоб, шайтон нурли фариштанинг қиёфасини олади, деб айтади. Худди шундай у Момо Ҳавога нисбатан бундай иш тутди – илон қиёфасида унга яқинлашиб у Момо Ҳавони алдади. Хурматли тингловчи шайтонга алданманг. Худога буйсининглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top