3:15

Исо ва Унга бўлган ишончимиз

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз тингловчиларимиз билан радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоятда хурсандмиз. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Келинг хурматли радио тингловчи мухлислар бугунги эшттиришимизни бир мисол билан бошлаймиз. Қария бекатда туриб автобус кутарди. Бирданига бир ёш қиз унинг олдига югуриб келди ва унинг юзидан ўпа бошлади.

Автобус келганда эса у яқинда турган автомобилга ўтириб кетиб қолди. Бундан хайрон бўлган қария йўл ҳақини тўламоқчи бўлганда, қизнинг ўпишлари унга қимматга тушганини билиб қолди. Унинг чўнчагида пуллари турган кошелёги йўқ эди. Исони Қуддусга киришида тантана билан кутиб олган одамлар орасида қарияни ўпган қизнинг муомаласидан фарқ қилмайдиган одамлар ҳам кўп эди. Улар қизиққон одамлар бўлиб, яқинда бу Киши билан муҳим нарса юз беришини сезишарди ва бу нарсада қатнашишни исташарди.

Ўша вақтда Исога турли муносабатда бўлган одамлар гуруҳига қараб, ҳозирги кунда Раббимизнинг шахсига шунга мос одамларнинг муносабатини топиб аниқлашимиз мумкин. Ҳозирги кунда дунё Исонинг туғилаётган кучининг намоён бўлишини Уни ишидан кўриши керак. У Масиҳнинг ҳаётини Унинг халқида кўриши керак. Бу сафарги Фисиҳ байрами кунларида Қуддусда ва унинг атрофидаги жойларда Исога имон келтирганларнинг сони ортганлиги учун кучли шов-шув юзага келди.

Байтаниялик Лазар ўлди ва Исонинг амри билан яна ҳаётга қайтди. Бу мўъжизанинг гувоҳи бўлган одамлар бу ҳақида гапирар эдилар. Ўша вақтда кўпчилик Исога имон келтирган эди. Халқнинг бошлиқлари далилни йўқотиш учун Лазарни ўлдирмоқчи бўлдилар. Исо Фисиҳ байрамига олти кун қолганда Байтанияга келди. Лазарнинг синглиси Марям, Исога ўз севгиси ва миннатдорчилигини билдириб, Унинг оёқларига қимматбаҳо сумбул мойини қуйди. У бу нарсани Унинг ўлимидан кейинги вақтга қолдирмади.

Бу нарса унинг юрагига қувонч олиб келганда ўз севгисини намоён қилди. Хурматли радио тингловчи мухлислар Раббингизга, оила аъзоларингизга, жамоатингиз чўпонига, устозингизга, дўстингизга севгингизни намоён қилиш учун бу хафтада нималар қила оласиз? Марямнинг сажда қилиш ифори бутун уйни тўлдирди. Атрофингиздагиларнинг барчаси сизнинг Исога қилган саждангизни ҳис қилишяптими? Сизнинг қўшниларингиз бу ҳақида билишадими? Раббимиз Исога бўлган севгимизни хеч кимдан яширмаслигимиз керак.

Тўғри бу гапларни радио ортидан туриб баралла айтиш осонроқ. Лекин Масихга бўлган севгимиз ва ишончимиздан хеч қачон воз кечмаслигимиз зарур. Шу бўладиган қийинчиликлар орқали хар биримизни Масихга бўлган имонимиз синалади. Бутрус мактуби эса шундай деб ёзади. Охиригача чидаганлар эса қутилади. Азизлар шу ерда сухбатимизга якун ясасакда. Хар бирингизга мустахкам имон тилаган холда келгуси эшттиришларимизгача хайрлашсак. Хайр соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top