3:33

Исо менинг чўпоним 1

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Азизлар агар биз, Исо Исроилда таълим берган вақтда яшаганимизда, қўйлар ҳақида кўп нарсаларни билган бўлардик. Ўша пайтларда қўйларни қурбонликка келтиришарди. Хозирги кунда хам ушбу одат айрим мамлакатларда камроқ бўлсада учраб туради. Шунинг учун ҳатто шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам қўй нималигини билишарди.

Шу билан бирга улар чўпонлар ҳақида ҳам озгина маълумотга эга эдилар. Исо қўй ва чўпонлар ҳақида гапирарди, чунки одамлар У нима ҳақида гапираётганини тушунардилар. Исроил территориясининг кўп қисми қуруқ, шунинг учун баъзи пайтларда чўпонлар қўйлари учун ўт топишдан қийналардилар. Кўпинча чўпонларга уйлардан чиқиб кетишга ва қўйларига озуқа топиш учун олис жойларга боришга тўғри келарди. Кўп марта улар уйларидан шунақа узоқ жойларда бўлишга тўғри келганки, ҳатто қоронғу тушганда улар қўйлари билан далада ёки тоғларда ётиб қолишарди.

Очиқ ҳавода ухлаш хавфли эди, чунки қўйларни ўғирламоқчи бўлган ўғрилар ва ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам бўлган, қайсики чўпонларни нобуд қилишлари мумкин эди. Шунинг учун кун ботишдан олдин чўпонлар қўйлари омон қоладиган ғорни топишга ҳаракат қилишарди ёки қўйларни ҳайдаб киргизиш учун ётарга жой тайёрлашарди. Чўпонлар тайёрлайдиган жой унчалик катта бўлмаган қўйҳонага ўхшарди, унинг деворлари эса турли хил буталардан ва тошлардан иборат эди. Қоронғу тушганда чўпонлар ўз қўйларни ушбу ҳимояланган жойга ҳайдаб киргизишарди. Шундан кейин чўпон кираверишда ётарди.

Қўйхонага кириш учун ҳар бир одам чўпон олдидан ўтиб кетиши керак эди. У қўйхонанинг эшиги ёки дарвозаси сингари эди. Қўйхонанинг фақат битта эшиги бор эди. Эшикда эса чўпон ётарди. Юханно мактубининг 10 боби 7 оятида шундай ёзилган. Сизларга ростини айтай: Мен қўйларнинг эшигиман”. Албатта Раббимиз Исо ушбу оят орқали, У Ўзини хавфсиз жойга олиб борадиган йўл эканини назарда тутган эди. Ташқарида, яъни бу дунёда шайтон, унинг ёвуз руҳлари ва ўлим бор. Улар қўйларни ўлдирадиган ва ейдиган ўғри ва ёввойи ҳайвонларга ўхшайди.

Юҳанно мактубининг 8:44да Исо шайтонни ёлғончи ва одам ўлдирувчи деб атади. Шайтон инсонларни шундай фикрлашага мажбур қиляптики, гуёки у билан бирга бўлиш хавфсиздир. Шайтон одамларни минг йиллар давомида алдаб ва барбод қилиб келяпти. Қўйхонанинг, ҳаётни сақлаб қоладиган бехатар жойнинг фақат битта эшиги ёки дарвозаси бор. Исо Худодир ва У Қутқарувчидир. Исо абадий ҳаётнинг ягона эшигидир. Бошқа йўл йўқ. Чўпон қўйларини қанчалик севиб уларга ғамҳўрлик қилса, Раббий Исо ҳам шундай ғамхурлик қилади. Хамма Ўзининг фарзандларини яхши кўради ва уларга ғамҳўрлик қилади. У шайтондан, гуноҳдан ва ўлимдан бизларни асраб, бизнинг Халоскоримиз бўлишни хоҳлайди. Унга ишониб ўз хаётингизни топширишингиз мумкин. Шу билан сухбатимиз ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top