3:26

Исо шифокоримиздир

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сизлар билан яна радио эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Хурматли радио тингловчи мухлислар. Бугунги эшттиришимизни бир мисол билан бошлашни ўзимизга ип кўрдик. Семинариянинг ёш талабаларидан бири кўришининг ёмонлашганини сезиб, мос келувчи кўзойнак танлаб бериши учун окулистга мурожаат қилди.

Бироқ унинг кўриши янада ёмонлашди ва у узоқ вақт дам олишга қарор қилди. У бир йилга кичкина қишлоқ жамоатида вақтинчалик чўпон бўлиб ишлашга рози бўлди. Бу вақт давомида унинг кўриши яхшиланмагандан кейин, у бошқа кўз шифокорига мурожаат қилишга қарор қилди. Кейинчалик билса, оптик хато қилиб бошқа ойнани қўйган экан. Бу йигит қишлоқ жамоатида бўлган вақтда бир ажойиб қизни учратмаганда эди, ўзини омадсизлик қурбони деб ҳисоблаши мумкин эди.

Бу қиз кейинчалик унинг хотини бўлди. Имонлиларда омадсизликлар бўлмайди. Хаттоки ногирон бўлиб туғилган одам ҳам тақдиридан нолишига асоси йўқ. Туғма кўр билан содир бўлган воқеада ҳам Исо, Худонинг кучи тақдирнинг ҳар қандай зарбаларидан юқори эканлигини ва касаллик ўрнига марҳамат олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Ногирон ва касалларнинг барчаси ҳам мўъжиза орқали соғаймайдилар, бироқ Худонинг ҳар бир фарзанди Худо унинг ҳаётида берган синовлари орқали Худога яқинлашиш имкониятига эгадирлар.

Исо Қуддусда воизлик қилган вақтда У оламнинг Нури эканлиги ҳақида икки марта гапирди. У нафақат жисмоний ёруғликнинг Яратувчиси, балки руҳий нур Берувчидир. Нур руҳий тушунчанинг белгисидир. Масиҳни билмаган ва Уни қабул қилмаган киши, руҳий ҳақиқатларни тушунмайди, Мўқаддас китобингиздан 1Кор.2:14 ўқиб кўришингиз мумкин.Туғма кўрнинг соғайиши нафақат Масиҳ Ўзини оламнинг Нури деб ҳисоблаш ҳуқуқини дунёга намойиш қилади, балки Худо «адолатсизлик» ва касалликларга йўл қўйиб, Ўз мақсади борлигини бизга ўргатади.

Раббимиз Исо Масихнинг шогирдлари хам бошқа яҳудийлар сингари барча бахтсизликлар гуноҳ учун берилган жазо эканлигига ишонишарди. Уларнинг олдида туғма кўр одам турарди. Шогирдлар Раббийдан сўрадилар, У ота-онасининг гуноҳи учун ёки ўз гуноҳлари учун жазоланганмиди? «Бунда на ўзи гуноҳкор, на бошқалар», — деб жавоб берди Исо. Бироқ унинг кўрлиги Исога У ҳақиқатдан ҳам оламнинг Нури эканлигини намойиш қилиш имконини беради. Худо буюк ва қудратлидир, одамлар эса кўр тақдирнинг қурбонлари эмас. Худо дунёда содир бўлаётганларнинг барчасини бошқаради. Хатто Унинг хоҳишисиз қуш ҳам тушиб кетмайди. Имонлилар улар Унинг қўлида эканликларига ва эртами кечми У улуғланишига, улар эса барча содир бўлаётган нарсалар орқали марҳаматланишларига тўлиқ ишонадилар. Азиз дўстлар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Ўз фикрларингизни бизнинг интернет сайтимиз орқали бизларга йўллашингиз мумкин. Бизнинг манзил.www.najot.com хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top