3:48

Юсуфнинг ўлим топиши 4

MP3

Агар Чиқиш китобини ўрганадиган бўлсак бу китобида Худо Ўз халқи бўлмиш исроилликларни Мисрдан қандай олиб чиққани тўғрисида ёзилганини билиб олишимиз мумкин. Хурматли тингловчи Эсингизда бўлсин, Муқаддас Китоб – ҳақиқий ҳикоядир. Унда ёзилган ҳамма ҳодисалар ҳақиқатан юз берган эди! Бу ҳам ёдингизда бўлсинг-ки, Худованд қандай бўлган бўлса, ҳозир ҳам Ўшадир. У ҳеч қачон ўзгармайди. У ҳозир ҳам муқаддас, қудратли ва ҳамма нарсани билувчидир.

У айтган нарсаларни доимо бажаради. У олий ҳокимиятга эгадир. У энг буюкдир!

Юсуф Мисрда қазо қилди. Оталари ўлгач, Юсуф, акалари ва уларнинг оилалари қаҳатчилик ўтиб кетган бўлса-да, Мисрда яшар эдилар. Худованд Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга ваъда қилган ерга улар қайтиб бормадилар. Исроил Мисрга боргандан бошлаб то Чиқиш китобида ёзилган воқеалар орасида тахминан 350 йил ўтди. Шу пайтгача Исроил Мисрда яшаб келди. “Исроил ўғиллари Мисрда яхши ҳаёт кечирардилар. Уларнинг оилалари катта эди.

Улар тағин жуда бой бўлиб кетишди. Уларнинг сигир, така ва қўйлари кўп эди. Моллари учун ўт етарли эди. Шоҳ уларга яхши мунособатда эди. Бироқ яқинда ҳаммаси ўзгариши керак эди.“Бу вақтда эса Мисрда Юсуфни билмаган подшоҳ тахтга ўтирди. Ва у ўз халқига айтди: мана, Исроилнинг ўғиллари кўп ва биздан кўра кучли. У халқ кўпаймаслиги учун хийла билан енгамиз; бўлмаса агар уруш бўлса, у бизларнинг душманларимизга қўшилиб, бизга қарши қуролланиб, бизнинг еримиздан чиқиб кетишади.

Уларни меҳнат билан чарчатмоқчи бўлиб, унинг устидан бошлиқларни қўйди. У Фиръавнга озиқ-овқат ғамлаш учун Пифом ва Раамсес шаҳарларини қуришди. Шунда Фиръавн ўз халқнинг барчасига буюриб, айтди: иброний туққан ҳар бир ўғил чақалоқни дарёга ташланглар, ҳар бир қизни эса тирик қолдиринглар“ Чиқиш китоби 1:8-11, 22. Нима деб ўйлайсизлар, фираъвнни ёвуз ниятида ким бошқариб турарди? Албатта шайтон. Шайтон Худони ва инсонларни ёмон кўради.

Нимага шайтон исроил халқни қириб ташламоқчи эди? Шайтон, Худованд уни барбод қиладиган ва одамларни унинг ҳукмдорлигидан озод қиладиган Халоскорни юборишини биларди. У, Нажоткор исроил халқидан туғилишини Худованд ваъда қилганини ҳам биларди. Шайтон, кимдир ўзининг ҳукмдорлигидан халос бўлишни хоҳламайди. Энди эса хурматли тингловчилар биз, Худованд Мусо исмли исроилликни ҳаёти орқали қандай қилиб Ўз фаолиятини бажараётганини кўрамиз.

“Левий қабиласидан бир киши бориб, ўша қабиладан ўзига хотин олди. Хотини ҳомилали бўлиб, ўғил туғди, ўғлининг чиройлигини кўриб, уни уч ой яшириб юришди.Энди бошқа уни яшира олмай, қамишдан сават ясаб, уни мум билан қатронлади; Саватга чақалоқни солиб, дарё бўйидаги қамишзорга қўйди. Опаси эса узоқда туриб уни нима бўлишини кузатди“ ушбу оятларни Чиқиш китобининг 2:1-4.ўқишимиз мумкин. Бу ота-она, Худованд уларнинг фарзандлари ҳақида ғамҳўрлик қилишига ишонардилар. Хурматли радио тингловчилар сухбатимиз нима хақида бўлишини англаган бўлсангиз керак. Келинг сухбатимизни келгуси эшттиришларимиз орқали давом эттирайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top