Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна ради о тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят мамнунмиз. Азиз тингловчилар бугунги эшттиришимизни хам фақат эркаклар учун бағишлаймиз. Чунки оилада эркак киши хар томонлама соғ бўлса, руҳан тетик бўлса, ўйлаймизки оиламиз тинч ва тотув бўлади. Лекин шу айтганларимизнинг акси бўлсачи? Албатта шу кайфият барча оила аъзоларига ўз тасирини ўтқазади ва оиламизда хам нотинчлик хукм суради. Агар биз эркаклар ўзимиз чекаётган азобларда хеч нарсани сезмаётган ёки кўрмаётган бўлсак, қайғўга ботиб қолишимиз хеч гап эмас. Хатто ўлим тушагида ётган киши хам, яна бир оз яшашни орзу қиларкан.
Аслида эса у киши чекаётган азоб доимо унга ўлимни эслатиб туради. Шунга қарамай у яна бир оз яшашга харакат қилади. Лекин кўпинча азоб чекаётган ёки қўвғинга учраган дўстларимиз умуман руҳан тушиб хаммаси тугади деб ўйлайди. Шундай пайтларда ягона қутқарувчи ва барча ташвишларимизда бизга мададкор бўлган Худовандни эсимиздан чиқарамиз. Эсимиздан чиқармаган тақдиримизда хам худди У сиз билан бизга ёрдам бермаётгандай туюлади. Лекин шуни хар биримиз яхши билишимиз керакки, Худованд ўз фарзандларини қийналишини бир четдан туриб кузатиб ўтирмайди. Биз Уни ёрдамга чақирган ондаёқ У етиб келади. Чунки У тирик ва севувчи Худодир. Тўғри, биз хар биримиз кундалик хаётда, қийинчиликларга тўла хаётда яшаб турибмиз.
Лекин Худованд бизларни қийналиб азоб чекишимизга йўл қўймайди. Қийналиб хаётимиз ўлим билан тугаган тақдирда хам биз ўз келажагимиз хақида олдиндан биламиз. Ишонамизки, Худованд ўз ваъдасида туради ва бизларни Ўзининг маконида қарши олади. Оғир кунларимизда хар биримиз тура олишимиз учун бизга фақатгина Раббимиз Исо Масих куч бера олади. Агар Худованд бизларни ва хаётимизни бошқармаганида, хар биримизнинг хаётимизда кўп бор қайғўришимизга тўғри келарди. Агар кимда ким қийинчилик пайтларида Масихдан ёрдам сўрамаса, демак у киши ўз хаётини тўғридан тўғри хавф остига қўймоқда деб айтишимиз мумкин. Баъзи пайтларда азоб чекаётган дўстларимизни кўриб хайрон қоламиз. Улар хар қандай муаммоларини ўзлари хал қилишга уриниб кўришади.
Агар бошидан Худовандга мурожаат қилинса, шу муаммолар тезда хал бўлиши муқаррар. Биз Худовандни ёрдамидан худди оғриқ қолдирувчи дори сифатида фойдаланмаслигимиз керак. Айтмоқчимизки, фақатгина муаммолар пайтида Худо хақида ўйлаб қолманг. Унинг буюклиги доимо хар биримизнинг ёдимизда бўлмоғи керак. Худованднинг ёрдамисиз азоб чекиш — ақилга сиғмайди. Хурматли радио тингловчи эркаклар. Азоб ўқубатлар, муаммолар, қийинчиликларни хеч ким четлаб ўтолмайди. Хаётимиз давом этаётган йўлининг қайсидир жойда хар биримиз унга дуч келамиз. Шунинг учун олдиндан таёрланиб, кейин йўлга чиқмоғимиз лозим. Шунинг билан азизлар, бугунги сизлар учун тайёрланган эшиттиришимиз ўз нихоясига етди. Хайр.