3:23

Фақат эркаклар учун 30

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда эркаклар учун бериладиган эшттиришларимиздан бири. Хурматли эркаклар хар биримиз оилада оила бошлиғи эканлигимиз бизлар учун катта маъсулиятни зиммамизга юклайди. Шундан келиб чиққан холда айтишимиз мумкинки болаларнинг тарбияси, оиланинг қорни тўқлиги қолавйрса эгни бутлиги бизнинг нимага қодирлигимизни белгилаб беради. Хаётда хар хил кишиларни учратиш мумкин. Кимдир фақат оиласи учун қайғуради. Кимдир эса умуман бегона инсонлар учун. Хар бир киши оила қургандан сўнг,алохида яшашни хохлайди ва хеч кимга қарам бўлмаслиги учун харакат қилишади. Биз буни тўғри қарор деб биламиз. Нима деб ўйлайсиз хурматли эркаклар. Алохида яшай бошлаганимиздан сўнг, ўз ота онамиз учун қайғуриш тўғри бўладими? Ха, албатта биз ўз ота онамиз учун доимо қайғуришимиз керак.

Сабаби улар бизни ёшлигимиздан бошлаб катта қилишди. Оқ ювиб оқ тарашди. Энди уларнинг хаёт гаштини суриш даври келди. Шунинг учун хам ота онамизни эсдан чиқариб қўйишга умуман хаққимиз йўқ. Лекин ўз оиламиз хақидачи? Албатта ўз оиламиз хақида хам ўзимиз қайғуришимиз лозим. Муқаддас китобларнинг бирида ота онани қолдириш хақида гапирилади. Кўпчилик шу қолдириш деган сўзни бошқа маънода хам қабўл қилиши мумкин. Келинг сизлар билан бир озгина шу сўзни маъноси хақида гаплашайлик. Биз оила қурганимиздан сўнг оиламиз учун жавобгар инсонга айланамиз. Ота онамизнинг бошқа боқувчилари бўлмаса, албатта улар учун хам биз жавобгармиз. Бизнинг маданиятимизда ота онани умуман ёлғизлатиб қўйиш йўқ. Лекин хозирги ёш оилаларда шундай холат учраб туради. Майли агар алохида яшашни истасангиз шундай хам қилинг.

Лекин ота онангиз холидан доимо хабардор бўлиб туришни ёдингиздан чиқарманг азиз дўстим. Албатта Биз энди кўпироқ вақтимизни ўз оиламизга ва болаларимизнинг тарбиясига бағишламоғимиз керак. Ота онангиз қариб қолганидан сўнг худди шундай ёрдамга мухтож инсонларга айланади. Мен бир дўстимнинг гапини сизлар билан бўлишмоқчиман. Бир куни шу дўстимиз ўзи катта бўлган уйга, яъни ота онасининг уйига уларнинг холидан хабар олиш учун боради. Албатта дўстимизни кўрган ота она ўғлининг келганлигидан бошлари осмонга етиб хурсанд бўлишади. Йигит ўз оиласига қайтиш чоғида отаси унга, болам бизга сен кўтариб келган тўртта нонинг керак эмас, ўзинг тез тез келиб турсанг шуни ўзи етарли деб айтган экан.

Бу дўстимиз отаси айтган анашу гапларни оддий гаплар сифатида қабўл қилган экан. Орадан кўп вақт ўтмай шу дўстимизнинг ота онаси бирданига кетма кет оламдан ўтишди. Дўстимизнинг айтишига қараганда энди отаси айтган сўзларнинг маъносига тушинибди. Азизлар халқимизда шундай гап бор. Ота онангни тириклигида қадирига ет деишади. Улар оламдан ўтганларидан сўнг уларни маракаларини дабдабали қилиб ўтқазишдан фойда йўқ. Хар бир нарса ўз вақтида бўлгани маъқул. Шунинг билан азизлар бугунги эшттиришимиз хам ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top