Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфир орқали сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Тўғрироғи бугунги эшттиришимизни эркакларимиз учун бағишламоқчимиз. Бизга қанчалик маълумки эркаклар оилада кўп масалаларни хал қилишади. Шунинг учун хам эркакларга кимнингдир ёрдами ёки маслахати доимо керак бўлади деб ўйлаймиз. Эркак киши ташқарида ёки ишхонада ўзига яраша обруга эга бўлиши учун, уйда хам ўз обрусини сақлай билиши керак деб ўйлаймиз. Бунинг учун эса доимо оила азоларига ва айниқса ўз аёлига нисбатан эътиборли бўлмоғи лозим.
Нима сабабдандир айниқса бизда аёл кишига уй ишларида ёрдамлашиш ёки салгина ёшимиз каттароқ бўлгач ўз аёлимизга гул совға қилишга унчалик эътибор берилмайди. Биз айтмоқчи эмасмиз хамма эркакларимих хам шундай деб. Эркакларимиз орасида хам ажойиб кишилар топилади. Келинг шу ўринда бир мисол келтириб ўтай. Феврал ойининг ўрталари эди. Мен эрталаб соат олтиларда югуриш учун кўчага чиқдим. Албатта спорт билан шуғилланиб уйга қайтаётган чоғимда узоқдан келаётган бир кишига кўзим тушиб қолди. У киши менга яқинроқ келганида қарасам ёши тахминан олтмиш беш балки ундан хам каттароқ бўлган бир кекса киши эканлигига кўзим тушди.
Энг қизиғи шундаки у кишининг қўлида чиройли гуллар бор эди. Бир қўлида эса хасса ушлаган холда, хар замонда тўхтаб ажойиб кийимларини ва тақиб олган галстугини ўзи билганича тўғрилаб қўярди. Биринчи бу нарса менга оддий холдек туюлди. Лекин яхшилаб бош қотириб ўйлаб кўрсам ўша куни севишганлар куни экан. Шундан ўзимча хуллоса қилдимки ушбу отахон ўз севганига гул совға қилиш мақсадида қайиргадир кетаётган экан. Албатта биз учун бу нарса кулгули бўлиб туюлиши мумкин. Лекин шу кишининг қилаётган иши шахсан мен учун бир умурлик намўна бўлиб қолди. Азиз радио тингловчилар. Нима деб ўйлайсиз сиз, хали хам ўз аёлингизга гул совға қилаяпсизми.
Хаётингиздаги энг қўвончли кунингиз яъни туйингиз бўлган кунни санаси эсингизда борми? Ўйлаймизки агар кимдир шу нарсаларга унчалик эътибор бермайдиган бўлса бугунги эшттиришимиздан кейин, ўз аёлимизга бўлган эътиборимизни яхши томонга ўзгартирамиз. Худованд аёлни яратиш учун эркак кишининг қовўрға суягидан фойдаланди. Бу билан айтмоқчи эдики аёл кишига ўзимизга эътибор қилгандай қарамоғимиз лозим. Чунки аёлни Худованд бизнинг суягимиздан ясади. Бу дегани аёл киши бизнинг танамиздир. Хурматли дўстлар келинг доимо болаларимизга ва ўз аёлимизга хам эътиборли бўлайлик. Ўйлаймизки шунда доимо оиламизда тинчлик ва хотиржамлик бўлади. Сизларга эса хурматли эркаклар, шахсий хаётингизда омад ёр бўлсин ва Худованд доимо оилангизга Ўз мархаматини берсин деб, сизлар билан хайирлашамиз. Хайр саломат бўлинглар.